Линклар

Дунё давлатлари раҳбарлари Ислом Каримовни Мустақиллик байрами билан қутламоқда


2015 йилнинг 31 августи.

2015 йилнинг 31 августи.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келаётгани, уларда Ўзбекистон раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилгани тўғрисида маҳаллий ахборот воситалари хабар қилди.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обаманинг мактубида жумладан, “Мамлакатингиз бу тарихий санани байрам қилаётган шу кунларда биз Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Америка Қўшма Штатлари 1991 йилнинг 25 декабрида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган пайтдан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам шериклик муносабатлари ўрнатилган. Мамлакатларимизнинг янада хавфсиз, фаровон ва демократик келажак йўлидаги ҳамкорлиги узоқ йиллар давом этишига ишонаман”, дейилган.

Табрикномалар Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиндан, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Йоахим Гаукдан, Польша Республикаси Президенти Анджей Дудадан, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаёндан, шунингдек, Жазоир, Туркманистон Тожикистон, Беларусь, Украина, Афғонистон раҳбарларидан келгани хабар қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тақдири у ҳақда тарқатилаётган бир-бирига зид хабарлар фонида ҳамон жамоатчилик учун мавҳум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG