Линклар

Шоҳимардонга борган юзлаб ўзбекистонлик қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтолмай, "қамал"да қолди


Аввали Тошкент¸ 3 сентябрдан Бишкек ҳукумати ўзаро чегаралардан Ўзбекистон ва Қирғизистон ватандошларининг ўтиб-қайтишини номаълум муддатга тақиқлади.

Аввали Тошкент¸ 3 сентябрдан Бишкек ҳукумати ўзаро чегаралардан Ўзбекистон ва Қирғизистон ватандошларининг ўтиб-қайтишини номаълум муддатга тақиқлади.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Шоҳимардон ва Сўх эксклавлари энди қирғиз чегарачилари қамалида қолди. Биргина Шоҳимардон қишлоғида 22 августга қадар дам олиш ва тўй-маъракага келиб¸ уйига қайтиб кетолмаëтган 600 дан ошиқ одам ҳокимиятдан йўлни очиб беришни талаб қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Қирғизистон Давлат чегара комитети расмийси 3 сентябрдан ўзбек-қирғиз чегарасининг Бишкек қарори билан номаълум муддатга ëпилганини билдирди.

7 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Фарғона туманига қарашли Шоҳимардон қишлоғида қамалда қолган юзлаб ўзбекистонлик номидан Озодликка ëрдам сўраб мурожаат бўлди.

Шоҳимардон қишлоғи Ўзбекистон ҳудуди¸ бироқ бу қишлоққа бориш йўли Қирғизистон ҳудудидан ўтади.

22 августдан Ўзбекистон ҳукумати мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида қўшни давлатлар¸ хусусан¸ Қирғизистон билан ўзаро чегараларини бир томонлама ëпишга қарор қилди. Бу қарорнинг хавфсизликни таъминлаш мақсадида олингани айтилди.

Шоҳимардондан мурожаат қилганлар таъкидича¸ айни кунларда¸ ўзаро чегарани қирғиз томони ëпишга қарор қилган ва юзлаб ўзбекистонлик Ўзбекистонга¸ ўз уйига қайтолмай қамалда қолган.

"Шоҳимардон қамали"да қолганлардан бири билан суҳбатни тўлиғича қуйида тингланг:

Суҳбатдош¸ чегарадан Қирғизистон чегарачилари ўтказмаëтгани ва ўзбек расмийлари ҳам уларнинг уйига қайтолмагани учун қирғиз томонининг чегарани тақа-тақ ëпиб қўйганини рўкач қилаëтганини айтди.

Озодлик билан суҳбатда Қирғизистон Давлат чегара комитети матбуот хизмати раҳбари Сажира Чоколаева бу гапни тасдиқлади ва 3 сентябрдан бошлаб Бишкек ҳукумати чегараларни номаълум муддатга ëпиб қўйганини маълум қилди.

Бишкек расмийси ўзара чегараларнинг 22 августдан Тошкент қарори билан¸ 3 сентябрдан бошлаб¸ Бишкек қарори билан ëпилгани ва ўзбек-қирғиз ватандошлари учун ўзаро ўтиб-қайтишнинг қачон очилиши номаълум эканини билдирди.

Озодлик суҳбатлашган кузатувчилар¸ қирғиз томонининг 3 сентябрдан бошлаб чегаралардаги ўтиш-қайтишни тўхтатиб қўйганини¸ икки ҳукумат ўртасида тортишувга сабаб бўлаëтган Унгуртепа музокаралари билан боғламоқда.

22 августда Ўзбекистон Қирғизистоннинг радиореле станциялари жойлаштирилган Унгартепа ҳудудига иккита вертолётда 7 кишилик милиция десантини ташлади. Бу воқеа қирғиз расмийлари 13 август куни ўзбек милиционерини қўлга олгани ортидан содир бўлди.

23 август куни ўзбек милиционери Олабуқа туман суди томонидан чегарани ноқонуний босиб ўтганликда айбдор деб топилиб, қарийб 300 долларлик жаримага тортилди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.

Расмий Бишкек Тошкентдан Унгартепа ҳудудидан милиционерларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда, бироқ Ўзбекистон бу талабни бажаришга шошилмаётир.

Кузатувчиларга кўра¸ ана шу музокараларда Ўзбекистон томонига босим ўтказиш воситаси сифатида Қирғизистон ўзбек эксклавларига кириш-чиқишни тўхтатишга қарор қилган бўлиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG