Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 12:03
Дональд Трамп.
Дональд Трамп.

АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди.АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

09:02 9.11.2016

Сайлов натижалари жаҳон бозорига таъсир кўрсатишда давом этмоқда

Республикачилар номзоди Дональд Трамп Демократик партиядан рақиби Ҳиллари Клинтондан ўзиб кетиши ортидан дунё бозорларидаги ҳиссалар нархи ва АҚШ доллари қурби тушиб кетди.

Токиода ҳиссалар ярим кун ичида 5 фоизга пастлаган бўлса, Ҳонг-Конгдаги индекслар 3,3 ва Сеулдаги ҳиссалар 2,8 фоиз тушди.

Wall Street биржасида индекслар 3 фоизга тушди.

08:26 9.11.2016

"Сайловдан олдинги барча башоратлар пучга чиқаяпти"

Америка президент сайловида овозларни сайлаш жараёнини кузатаётган "Америка Овози" мухбири Одил Рўзалиев Озодлик билан суҳбатда ана шундай фикр билдирди.

Унинг айтишича, агар президентликка Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп яна бир нечта йирик штатда ғалаба қозонса, рақиби Ҳиллари Клинтон мағлубиятга учрайди.

Одил Рўзалиев билан бўлган суҳбатни тингланг.

Одил Рўзалиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:12 0:00
Бевосита линк

07:52 9.11.2016

Ассанж АҚШдаги сайловга таъсир кўрсатишга уринмаганини айтди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтонга алоқадор минглаб э-мейл ва ҳужжатларни нашр этишдан АҚШдаги сайловга таъсир кўрсатиш мақсади бўлмаганини айтди.

"Ўтган ойларда, WikiLeaks ва шахсан мен Клинтон кампаниясига оид мактубларни чоп қилмаслик талаби билан кучли босим остида қолдим," деб айтди Ассанж 8 ноябрда эълон қилган баёнотида.

"Бундан сайловга натижасига таъсир кўрсатиш истаги йўқ," илова қилди у.

Wikileaks нашр қилган минглаб э-мейллар Клинтон кампаниясининг менежери Жон Подеста компютеридан олинганди.

Ассанж электрон мактублар қаердан олинганини ҳеч қачон эълон қилмади.

Аммо АҚШ компютер экспертлари асосий гумондон сифатида Россия дастаклаган хакерларга ишора қилдилар.

Аммо Ассанж ўз баёнотида мактубларнинг Россияга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

07:41 9.11.2016

Дональд Трамп Ҳиллари Клинтондан анча илгарилаб кетди

Демократ Ҳиллари Клинтон Нью-Йоркда ғалаба қилган бўлса, Техасда Республикачи Дональд Трампнинг қўли баланд келди.

Сайловчилар ҳайъати (инглизча Electoral College) берган овозларга кўра, Дональд Трамп рақибидан сезиларли илгарилаб кетди.

Американинг марказий, шарқий ва жанубий штатларида сайлов участкалари ёпилмоқда.

Лекин иккала номзод ҳам Пенсильвания, Шимолий Каролина ва Оҳайо штатларидаги натижаларни сабрсизлик билан кутмоқда.

Таҳлилчилар Флорида штатини ҳам диққат билан кузатмоқда.

Флоридада испан тилида гапирувчи сайловчилар истиқомат қилади ва уларнинг Клинтонни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Виргиниа ҳам афтидан Республикачи номзодга овоз берадиган кўринади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG