Линклар

Ўзбекистонда ёши 80 дан ошганлар аҳолининг 0,8 фоизини ташкил қилади


Uzbekistan - people are celebrating independence day in Tashkent, 01 September 2016

Uzbekistan - people are celebrating independence day in Tashkent, 01 September 2016

Ўзбекистоннинг салкам 32 миллион кишилик аҳолисининг 225 минг нафари 80 ёшдан, 44 минг нафари 90 ёшдан, 8700 нафари эса 100 ёшдан ошган.

Бу маълумот ЎзЛиДеп партиясининг расмий сайтида келтирилди.

“Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача умр кўриши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди. Бугунги кунда республикамизда 60 ёшдан ошган қарийб 2,9 миллион киши истиқомат қилади. Улар орасида 2 мингдан ортиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 60 мингдан ортиқ фронт ортида меҳнат қилган инсонлар бор”, дейилади ЎзЛиДеп партиясининг расмий сайтида ёритилган мақолада.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кўра, 2016 йилнинг 1 июлига келиб Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошига нисбатан 0¸7 фозига ўсган ва 31 миллион 807 мингга етган.

XS
SM
MD
LG