Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2021, Тошкент вақти: 00:56

Аëллар кунида табрик кутган эркак. Тармоқни титратган трендлар


8 март- Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида тармоқларнинг ўзбек сегменти гулдасталарга тўлди - коллаж.

Кундалик хабарларни газета саҳифалари ëки ТВ экранларидан эмас, балки ижтимоий тармоқлардан ўқиш Ўзбекистонда аллақачон трендга айланиб улгурди. Озодлик ўтган ҳафтада тармоқ муҳокама қилган асосий хабар ва мавзуларга назар ташлади.

Ўзбек сегментидаги контентлар трендини ўрганиш чоғида Озодликка ТикТокчи блогер Диëра Абдужабборова ҳамроҳлик қилди.

Берлин, 1933 йил
Берлин, 1933 йил

ТикТок юлдузи Диëра 8 март- Халқаро хотин-қизлар байрами куни намойиш қилинган аëллар ҳуқуқларига бағишланган ҳужжатли фильмда немис олими Лиза Мейтнер образини яратганидан мамнун.

“Фильмда аëлларнинг аëл бўлгани учун камситилгани тарихий фактлар асосида ëритилади. Мен фавқулодда иқтидор эгаси бўлишига қарамай, сексизм ва фашизм қурбони бўлган яҳудий аслли немис физик олими Лиза Мейтнер ролига таклиф қилинганимдан мамнунман. Мен ўйнаган ҳужжатли фильмни тармоқда миллионлар томоша қилмаган бўлса ҳам у трендда эди. Сешанбадан - сешанбагача ўтган бир ҳафта аëллар мавзуси трендда бўлди”.

ТикТокчи Диëра Абдужабборова ўз ички дунëсида Лиза Мейтнерга руҳий яқинлик сезишини айтади:

“Сизга ТикТокчидан бу гапни эшитиш ғалати туюлар, аммо мен Мейтнерга ичимда руҳий яқинлик сезаман. Биринчидан, унда бўлган илмга иштиёқ, ўз мақсадидан қайтмаслик, эркакларга хос шижоат. Қайсидир томонимиз жуда ўхшаш. Бироқ Лиза - ҳақиқий илм-фан фидоийси, у қилган жасоратни мен қила олмасдим. Унинг образи ҳар бир қизга мотивация бера олади”.

Айнан Лиза Мейтнернинг илмий кашфиётлари атом бомбаси ва атом энергетикасининг пайдо бўлишига йўл очган.

Лиза Мейтнер Вена университетининг 541 йиллик тарихида доктор унвонига сазовор бўлган икки аëлдан биридир. 1926 йилда у Берлин Университетининг профессорлигини қозониб, Германия тарихига илк аёл профессор сифатида кирди. Аммо 1933 йил гитлерчилар Лизанинг яҳудийлиги ва аёллиги боис уни таъқиб қилишади. Антисемитизм ва сексизмдан қочган Лиза Швециядан қўним топади. Аммо Швеция илм-фани учун ҳам аёллар исталмаган унсур эди. Лиза мустақил тадқиқотлари натижасида нейтронлар таъсирида ядро бўлинишини кашф қилади ва бу ҳақда олим Отто Ганга хабар беради. Отто эса, Лизанинг тадқиқотини ўзлаштириб олади. 1944 йил Отто Ган ушбу янгилик учун Нобель мукофотини олади. Ҳатто бугунгача лауреатлар қаторида Лиза йўқлиги баҳсларни келтириб чиқаради.

Ҳатто Нобель мукофоти ҳам ўз вақтида аëлларни четлаб ўтган
Ҳатто Нобель мукофоти ҳам ўз вақтида аëлларни четлаб ўтган

"Менга ҳам 8 мартда совға беринглар"

Кечган ҳафта давомида Инстаграм саҳифалари гулдасталар расмлари билан тўлди. Қўлига сирли эркак олтин узук тақаëтган Каниза ва номаълум хуштордан бир қучоқ лолақизғалдоқ олган Зарина Низомиддинованинг суратлари қўлма-қўл бўлди.

8 Март бутун дунëда хотин-қизлар ҳуқуқлари куни сифатида нишонланди
8 Март бутун дунëда хотин-қизлар ҳуқуқлари куни сифатида нишонланди

“Мендирман Жалолиддин” сериалида Султон Жалолиддин ролини ўйнаган турк актёри Эмра Қивилжимнинг ўзбек аëлларини ўзбекча табриклагани ҳам Инстаграмда тренд бўлди.

8 март ўзбек аëллари учун алоҳида жозиба касб қилади
8 март ўзбек аëллари учун алоҳида жозиба касб қилади

Диëра Абдужабборовага кўра, ТикТок платформасига Шуҳрат Аббосов суратга олган “Оловли йўллар” фильмидан парчалар қўйилган:

“Паранжи ташлаш ва муллалар тарафидан аëлларнинг хўрлангани саҳналари ТикТокка қўйилди. Бу роликлар тагида эса, ўзбек қадимчи консерваторлари нафратли изоҳларни қолдиришди. Уларнинг бу ҳолати Аббосов фильмида тасвирланган аëл ҳуқуқларига қарши реакцион муллаларнинг айнан копияси бўлди".

Шуҳрат Аббосов суратга олган "Оловли йўллар" фильмида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий тараққийпарвар зиёли ва аёллар ҳуқуқлари учун курашчи қиёфасида намоён бўлган.
Шуҳрат Аббосов суратга олган "Оловли йўллар" фильмида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий тараққийпарвар зиёли ва аёллар ҳуқуқлари учун курашчи қиёфасида намоён бўлган.

Абдужабборовага кўра, қўшни Ўш шаҳрида аëллар намойишга чиқиб, “биз эркаклар ғийбатига зор эмасмиз” деб ўзбекча шиор кўтаргани акс этган суратлар тармоқнинг ўзбек сегментида олқишланган.

Тошкент шаҳар ГИБДД ходимлари аëл ҳайдовчиларга гул ҳадя этгани видеоси ҳам ТикТокда энг кўп томоша қилинган контентлардан бирига айланди.

ТикТокдаги видеода бир ўзбек эркак чиқиб, "Бизга ҳам миршаблар совға берсин, пайпоқ билан устара берса ҳам майли", дейди.

Кейинчалик маълум бўлишича, ТикТокдаги "совғахўр" эркак сўз устаси Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли бўлиб чиқди.

Сўз устаси Мирзабек Ҳолмедов.
Сўз устаси Мирзабек Ҳолмедов.

"Заковат" ва монополия

Ҳафта давомида тармоқдаги номи чиққан одам борки, ҳаммаси “Заковат” ўйини ҳақида гапирди. Ҳатто ўзини президентликка номзод деб билган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам Фейсбукдаги жонли эфирда “Ўзи ақли етмаган текстни телесуфлёрга қараб ўқиган” Саида Мирзиëевани маломат қилди.

Саида Мирзиëева
Саида Мирзиëева

Президентнинг тўнғич қизи 28 февраль куни Тошкентнинг Humo Arena сида ўтган "Заковат" интеллектуал ўйини кастингидаги нутқини Қуръон оятлари билан очиб, ҳадис билан якунлаганди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Алламжонов ҳамда унинг ўринбосари Мирзиёевалар шу йил январида қийин молиявий аҳвол сабаб ёпилиш арафасида қолган "Заковат" лойиҳасини оталиққа олган эди.

Фейсбукнинг ўзбек сегментида танилган блогер Хуршид Йўлдошевнинг "Заковат" ҳақида ëзганларини айрим "одночи"лар ҳам бўлишди.

“Миямда "Заковат" ва "Монополия" деган икки сўз ассоциация бўлиб қолди. Бирини эшитсам иккинчиси хаёлга келяпти (авваллари китоб келарди). Ўртада яна қандайдир роутер бор. Тополмаяпман нима экан-а у? 🙂 Мен учун муқаддас сўз келиб-келиб монополияга уланиб қолса-я. Маънавиятни эшитсам ҳам кимдир хаёлга келади, адолатни эшитсам яна бошқа бири... Бунисининг бунисига нима дахли бор экан деб юравераман.”

ТикТок Ўзбекистонда энг оммабоп платформага айланган
ТикТок Ўзбекистонда энг оммабоп платформага айланган

Шу билан бирга, ҳафта давомида Тошкентда ўн ёшли ўғил болани зўрламоқчи бўлган таксичи¸ Юнусободда заҳарланиб ўлган беш талаба ва каналда оқиб кетган спортчи ўспирин мавзулари ҳам тармоқнинг олти платформасида муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги трендларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси бўлсангиз, фикрларингизни биз билан баҳам кўринг.

Эксклюзив сурат ва видеоларингизни бизнинг тармоқлардаги платформаларимиз орқали бўлишишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш учун:

Мессенжер ва имейл

+420 602 612 713 (WhatsApp, Telegram, Viber)

+420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

ozodlikmail@gmail.com

XS
SM
MD
LG