Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:47

Афғонистон президенти баччабозлик ҳалқасини тергов қилишга буйруқ берди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакат мактабларида мавжудлиги айтилаётган баччабозлик "ҳалқа"сини тергов қилишни буюргани тўғрисида баёнот берди.

Президент ушбу жанжал ошкор бўлишига ёрдам берган икки кишини ҳибсда ушлаб тургани учун Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармасини танқид қилди.

Ғани 26 ноябрда Твиттерга юклаган изоҳлари туркумида Кобулдан жанубдаги Лўгар вилояти мактабларидаги “жинсий таҳқирлаш ҳолатлари билан боғлиқ яқинда берилган хабарлардан қаттиқ ташвишга тушгани”ни билдирди. Президент Таълим вазирлигига ушбу масала юзасидан имкон қадар тезроқ “батафсил ҳисобот” беришни топширди.

Британиянинг “The Guardian” газетаси жорий ой ўрталарида 6 та мактабда камида 546 нафар ўғил болани таҳқирлагани учун ўқитувчилар ва маҳаллий амалдорлардан иборат баччабозлик ҳалқаси вакиллари айблаётганини хабар қилган эди. Шундан сўнг президент айни буйруқни беришга мажбур бўлди.

Ушбу айбловлар ортидан Миллий хавфсизлик бошқармаси (МХД) ўтган ҳафтада икки нафар инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини ҳибсга олгани учун балога қолди. Ўша ҳуқуқ ҳимоячилари Мусо Маҳмудий ва Эҳсонуллоҳ Ҳамидий тахмин этилган баччабозлик ҳалқаси ҳақида интервьюлар берган эди.

МХД “The Guardian” мақоласида келтирилган далилларни асоссиз деб атади ҳамда Маҳмудийнинг мақолада келтирилган иддаоларидан мақсад чет мамлакатдан бошпана олиш эканини иддао қилди.

Лекин Ғани разведка хизматига “Маҳмудий билан Ҳамидийга қарши “текширувларни тўхтатиш”ни буюрганини айтди ҳамда “Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиларини ҳимоя қилиш хавфсизлик кучларининг асосий вазифасидир”, дея қўшимча қилди.

Афғонистоннинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил комиссияси икки нафар фаол ҳибсга олинганидан чуқур ташвиш изҳор қилди ҳамда бу ҳолни “миллий қонунчиликка ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш стандартлартига мутлақо тескари” деб атади.

Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти ҳам уларни зудлик билан озод этишни талаб қилди. Унинг вакили айтишича, ҳокимият идоралари “ушбу даҳшатли жиноят”ни содир этишда гумон қилинаётган кишиларни фош этгани учун Маҳмудий билан Ҳамидийни жазолаш ўрнига ўшаларни жавобгарликка тортиши керак.

АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс МХДнинг советларга хос хатти-ҳаракатларидан “қаттиқ ташвишга тушгани”ни маълум қилди.

Айнан “ўйинга тушаётган ўғил бола” деган маънони англатувчи кўҳна “бача бози” амалиёти Афғонистондаги бой ва қўли узун эркаклар орасида кенг тарқалган, ўша кишилар вояга етмаган ўғил болалардан жинсий шерик сифатида фойдаланиб келади.

XS
SM
MD
LG