Линклар

Шошилинч хабар
05 август 2021, Тошкент вақти: 00:26

Бош прокуратура: Тошкент вилоятида 14 яшар қизнинг номусини топтаган шахс қамоққа олинди


Ўзбекистон Бош прокуратураси логоси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, 14 яшар қизга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик содир этишда гумонланган шахс қамоққа олинди. Гумондор Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 277-моддаси тартибида ушланган.

Гумондор А.Х.га нисбатан шу йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми а-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор орадан бир кун ўтган маъмурий қамоққа олинган.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятида яшовчи ўсмир қизнинг ота-онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бир неча ойдан бери мурожаат қилаётганига қарамай масалага ҳеч ким эътибор бермай келган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида жиноятни содир этган шахсга нисбатан жавобгарлик масаласи ижтимоий тармоқлар муҳокамасига айлангач, масалани Олий Мажлис Сенати ва Бош прокуратураси назоратга олган.

2018 йилнинг 1 октябрида Фарғонада 14 яшар қизни зўрлаган тўрт нафар эркак узоқ йиллик қамоқ муддатларига ҳукм қилинганди. 2020 йилнинг май ойида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 15 яшар қизни зўрлаган 53 яшар кўзи ожиз фуқаро жазоланмай қолгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG