Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2021, Тошкент вақти: 20:13

Вашингтонда ҳайдовчи Капитолий олдидаги тўсиққа урилди, 2 полициячи шифохонада


АҚШ Конгресси жойлашган Капитолий биноси - 2 апрель, 2021

Вашингтонда номаълум шахс автомобилида қаттиқ қўриқланадиган АҚШ Конгресси олдидаги полиция назорат нуқталаридан бирига келиб урилган. Икки нафар полициячи жароҳат олган. Ҳайдовчи қўлган олинган ва ҳозирда шифохонада. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Ҳодиса юз берган ҳудуддаги ҳукумат биноларига кириш ва чиқиш йўллари ёпиб қўйилган. Fox News нинг хабар қилишича, бино ичкарисидагилар кўчага қараган дераза ва эшикларга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Вашингтон Ўт ўчириш бошқармасига кўра, камида бир одам жанговар ўқдан яраланган. Los Angeles Times нашри ҳодиса жойига вертолёт келиб қўнгани ва кейинроқ учиб кетгани ҳақида хабар бермоқда.

Конгресс ҳудудини қўриқлаш учун масъул полиция эълон қилган баёнотда "ҳайдовчи автомобилини полиция устига ҳайдагани" айтилади. Полиция ходимлари шифохонага етказилган

Шу йил январида собиқ президент Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум уюштирганди. Ҳудуд шундан буён баррикадалар билан ўраб олинган.

XS
SM
MD
LG