Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2021, Тошкент вақти: 09:49

Европа Иттифоқи Россияни Қримда ҳарбий хизматга чақириш компаниясини бошлашда айблади


Қримлик фахрий Россия ҳарбийларига қўйилган ҳайкал ёнида

Европа Иттифоқи Москвани Украинанинг Россия назорати остидаги Қрим ҳудудида «ҳарбий хизматга чақириш кампаниясини» бошлаганликда айблади. Блокка кўра, бу ҳолат халқаро қонунчиликка зиддир.

Иттифоқ билдирувидан олдин Украина Россияни чегарага яқин ҳудудга ўз ҳарбий қўшинларини сафарбар қилишда айблаган эди. Кремль эса бу айбловни рад этди.

Европа Иттифоқи 1 апрель куни эълон қилган баёнотда «Бугун Россия Федерацияси ноқонуний аннексия қилинган Қрим Автоном Республикасида ва Севастополь шаҳрида ярим орол аҳолисини Россия Федерацияси Қуролли кучларига жалб қилиш учун навбатдаги чақирув кампаниясини бошлади», - дейилади.

Иттифоқ билдирувида Россиянинг Қримдаги ҳарбий хизматга чақируви «халқаро гуманитар ҳуқуқнинг навбатдаги бузилиши» экани эътироф этилди.

Россия Қримни 2014 йилда ўтказилган референдум натижаларига кўра аннексия қилиб олган. Мазкур референдум Украина қонунчилигига зид равишда ҳамда яриморол россиялик ҳарбийлар назорати остига ўтганидан кейин ўтказилган.

Ғарб мамлакатлари буни халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши, деб ҳисоблайди. Москва эса яриморолнинг ўз ҳудудига қўшиб олинишини «тарихий адолатнинг тикланиши» деб атайди.

XS
SM
MD
LG