Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:27

Тадқиқот: Иқлим ўзгариши вино саноати учун ачинарли бўлади


Содир бўлиши кутилаётган иқлим фожиасини май ичиб ўтказиш ниятидагилар учун олимларда ёмон хабар бор.

АҚШ олимлари ўтказган тадқиқот Цельсий шкаласи бўйича 2°C (Фаренҳейт шкаласи бўйича 3,6 даража) глобал исиш Ер юзидаги узумзорлар майдонини икки баробарга қисқартиришини кўрсатди.

2015 йили қабул қилинган иқлим бўйича келишув аср охирига қадар глобал исишни саноатлашувдан олдинги давр билан солиштирганда айнан 2°C ўсиш билан чеклашга чорлайди.

Агар ҳарорат 4°C га кўтарилса, узумзорларнинг 85 фоизи яроқсиз бўлиб қолади.

Колумбия университети ҳамда НАСА ходими Бенжамин Кук:

- Қайсидир маънода, вино кўмир конидаги канарейкага ўхшайди, чунки иқлим ўзгариши узумларга дарҳол таъсир кўрсатади, — деди.

Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган мақолани ёзган Кук ҳамда унинг ҳамкасблари узумнинг Каберне Савиньон, Шардоне, Гренаш, Мерло ва Совиньон Блан каби 11 навини ўрганиб чиққан.

Улар иқлим саноатлашувдан олдинги давр билан солиштирганда, 0°C, 2°C ва 4°C га исиса, мазкур узум навлари қанча пайтда пишиб етилишини ҳисоблаб чиқишган.

Олимлар модели вино ишлаб чиқаришда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаса ва иқлим 2°С га исиса, узумзорларнинг 56 фоизи яроқсиз бўлишини кўрсатган.

Аммо илиқроқ иқлим шароитида ҳам пишадиган узум навларига ўтиш бу кўрсаткични икки баробарга озайтиришини кўрсатган. Мақола муаллифлари бундай қилиш осон бўлмаслигини тан олишди. Франция каби давлатларда ҳар бир вилоятнинг чуқур тарихга эга анъанавий узум нави бўлиб, бозорда бошқа вилоятлар узумларидан тайёрланган винолар билан беллашиб келади.

XS
SM
MD
LG