Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2021, Тошкент вақти: 07:26

Макрон: Вакциналар туфайли жаҳон урушининг янги тури юзага келди


Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус вакцинаси устида ишлаётган тадқиқотчилар билан - Лион, Франция, 16 июнь, 2021

Россия ва Хитой коронавирус инфекциясига қарши вакциналар ёрдамида ўз таъсирини кучайтиришга уринар экан, Европа «жаҳон урушининг янги турига» дуч келмоқда. Бу фикрни Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи ўтказган видео саммитининг биринчи куни якунида ўтказилган матбуот анжуманида илгари сурди.

Макроннинг сўзларига кўра, бундай шароитда Европа Иттифоқи мустақил равишда COVID-19 вирусига қарши вакцина ишлаб чиқаришга қодир бўлиши керак.

«Ёзга қадар Европа жамоавий иммунитетни таъминлаш учун етарлича доза ишлаб чиқара олади», - дея қўшимча қилди Франция раҳбари.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Россиянинг «Спутник V» вакцинасини бошқа давлатларга ёрдам бериш эмас, балки тарғибот воситаси деб атади.

Аввалроқ Франция Ташқи ишлар вазирлиги вакили Клеман Бон Франция июнь ойида рус вакцинасидан фойдалана бошлаши эҳтимолини истисно қилмаслигини айтганди.

Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ҳали Европа дори-дармон агентлиги томонидан тасдиқланмаган. Бунга қарамасдан, баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари уни мустақил равишда сотиб олишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG