Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

“Машинамизда чигит, дори олиб келишга рухсатнома бермаса пахтани қандай экайлик?”


Фарғона вилоят, Фарғона туманидаги фермерлардан бирининг исми сир қолишини сўраган ҳисобчиси, фермерларнинг автомобилларига чигит, минерал ўғит ва кимёвий дорилар олиб келиш учун рухсатнома берилмаётгани сабабли, дала ишлари кечикиб кетаётганидан OzodMikrofonга шикоят қилди.

“Фарғона тумани фермерлари минерал ўғит, чигит, кимёвий дориларни Фарғона шаҳридан олади. Мана уч ярим соат постда турдик, лекин ўтказишмаяпти. Шахсий мошинага рухсатнома олгин дейишяпти. Лекин рухсатнома сўраб мурожаат қилганимизда отказ қилишди. Дала ишлари кутиб турмайдику, буғдой билан пахтага сен карантиндасан дейишнинг иложи бўлмаса, ўтаётган ҳар бир кун олтинга тенг бўлса, нима қилиш керак? Кўчада такси йўқ, бошқа мошина йўқ. Биз ҳам кўчада ўйнаб юрганимиз йўқ, ҳар куни уйга бу вирус менга ёпишмадимикин деб минг хавотир билан борамиз”.

“Машинамизда чигит, дори олиб келишга рухсат бермаса пахтани қандай экайлик?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG