Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

"Уйимни бузиб ташлашмоқчи, энди қайга бораман?"


Наманган вилоят, Норин туман, Қўрғонтепа МФЙ, Яшиқ маҳалласидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган 50 яшар Соҳиба Боймуродова ҳокимлик 18 хонадоннинг уй-жойини бузиб ташлаётганидан шикоят қилди:

ОзодМикрофон: Уйимни бузиб ташлашмоқчи, энди қайга бораман?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:37 0:00
Бевосита линк

“Ўтган йили мен бу ерни бир йигитдан 25 миллион сўмга сотиб олган эдим. Бир хонали уй қуриб, яшадим. Энди эса, ўн кун ичида бузасан деб муҳлат беришди. Бузмасам, штраф қилишаркан. Бир мен эмас, 18 хонадонга шундай кўргилик келган. Уйларимизнинг кадастр ҳужжати бор, лекин ерга қарор чиқмаган экан. 2015 йилда бу ерлар аҳолига берилган экан. Лекин, ўша пайтда одамларни ишонтириб, ҳужжат қилиб берамиз дейишгану, ерларни сотгандан кейин қилиб беришмаган. Одамлар ҳам ана қилиб беради, мана қилиб беради деб уйлар солишган, молхона, омборхоналар қуришган. Бу маҳаллада 52 та хўжалик яшайди. Қолганларида қарори бор, бизларга эса берилмаган. Ўзим қанд, давление касалиман. Боқувчим йўқ. Битта ўғлим бор. Ота-онам ўтиб кетган. Энди мен қайга бораман, ҳозир анаву вирус сабаб, ҳеч ким уйига ҳам қабул қилмайди. Бошимни урмаган идорам қолмади. Кўчада қоладиган бўлдим, жуда оғир аҳволдаман. На бошқа жойдан ер беришди, на уйлар учун товон. Ана катта кўча. Уйингни бузиб олиб кет дейишяпти. Нима қилай, ёрдам беринглар?”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG