Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Милиция зобити таҳқирлаган каттақўрғонлик аëл ўзини тинч қўйишларини сўради (ВИДЕО)


Таҳқирланган аëлнинг уйига 8 июль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари¸ Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Танзила Норбоева борди.
Таҳқирланган аëлнинг уйига 8 июль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари¸ Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Танзила Норбоева борди.

9 июль куни Озодлик мухбири Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғриликда гумон қилиниб, милиция бўлимида ечинтирилиб, таҳқирланган Н.Т исмли аëл билан суҳбатлашди.

Аëл воқеани ëритган Озодлик мухбири ва ўз ҳолидан хабар олганларга миннатдорчилик билдирди¸ айни пайтда жамоатчиликнинг бунчалик кучли эътибори ўзини толиқтирганини айтиб¸ ўзини тинч қўйишларини сўради.

8 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонга махсус бориб¸ таҳқирланган аëл билан учрашган эди.

Бош вазир ўринбосари саналган Норбоеванинг келиши арафасида¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Каттақўрғон ҳокимлиги ва кўнгиллилар аëлнинг ўта ночор ҳолдаги ҳовли-жойини таъмирлаш ва тузатиш ишларини бошлаб юборди.

Озодлик билан суҳбатда таҳқирланган аëл ўзини “тирик мурдага”айлантирган ИИБ ходими Санъат Умаровга қонунчиликда кўзд тутилган энг оғир жазо берилишини сўради. Бундан олдин айрим маҳллий нашрлар¸ унинг Умаровга "даъвом йўқ" деган гапларини иқтибос келтирган эди.

Таҳқирланган аëл ҳақида Озодлик эълон қилган мақоладан тўрт кун ўтиб бу аëлга ëрдам берувчилар сафининг кенгайгани кузатилди.

Шулардан бири самарқандлик блогер ва журналист Каримберди Тўрамурод Facebookда бошланган хайрия акцияси давомида тўпланган маблағ эвазига¸ аëлнинг тўрт томони очиқ бўлган ҳовлисига дарвоза ўрнатиб берди.

Каримберди Тўрамуроднинг Озодлик мухбирига айтишича¸ Каттақўрғон туман ҳокимлиги аëлнинг ҳовлисини девор билан ўраб берган:

- Ҳовлисига дарвоза ўрнатдик, қишлоқда битта бўлди бундай дарвоза¸ магазин очиб беришди ¸ мактабга яқин жойдан. Тадбиркорлар магазинни товар билан тўлдириб беришди. Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева келиб¸ бу аëл билан опа-сингил тутинди. Ëрдам бераман¸ қўллайман- қувватлайман деган одамлар оқими катта¸ дейди таҳқирланган аëлга ижтимоий тармоқларда уюштирилган ëрдамни шахсан аëлга етказган бу суҳбатдош.

"Диққат марказида бўлишдан чарчадим"

9 июль куни Озодлик мухбири Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили томонидан таҳқирланган аëлнинг ўзи билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат давомида аëл “одамларнинг ортиқча эътиборидан чарчаганлигини” айтди:

- Аҳволим яхши эмас. Ҳамма безовта қилаяпти. Ëрдам бераман деб қизиқсиниб келаяпти. Энди мен ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Реклама бўлгунимча бўлиб бўлдимку. Аввало шунча қилган ëрдамларингиз¸ шунча эътиборларингиз учун раҳмат. Энди менам чарчадим¸ тўғрисини айтсам. Моддий ëрдам ҳам керак эмас¸ дейди таҳқирлаган аëл.

"У кечиримга лойиқ эмас"

Суҳбатдош ўзини таҳқирлаган ИИБ собиқ ходимига нисбатан қаттиқ жазо қўллашларини сўради:

- Болаларимнинг тинчлигини ўйлаган ҳолда¸ болаларимга зиëн етмасин¸ деб кечирдим дегандим. Мундай ўйлаб қарасам¸ ўзи бу гапимни ўша пайтда карахт ҳолда айтган эканман. Кейин ўйлаб қарасам¸ Санъат Умаров юрагимда бир умр ўчмас яра пайдо қилиб кетди. У кечиримга ҳеч қачон лойиқмас. Мен терговчиларга қайтадан айтдим. Мен кечирмайман дедим. Ҳаëтимни барбод қилиб бўлди¸ дедим. Бу одамга қонунда кўрсатилган энг оғир жазо сўрайман¸ деди тахқирланган аëл.

Озодлик Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ўғриликда гумон қилиниб, ушланган Н.Т исмли аёлни ечинтириб, таҳқирлагани ҳақида 4 июль куни хабар берган эди.

4 июль кунги мақола ортидан, Ўзбекистон Бош прокуратураси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарори билан¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 206-моддаси биринчи қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235-моддада (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаëтган Умаровга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилди.

XS
SM
MD
LG