Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

Навальний даволанган шифохонанинг собиқ бош врачи топилди. У тирик


Мураховскийнинг ғойиб бўлиши Навальнийнинг сафдошлари эътиборини ҳам тортган.
Мураховскийнинг ғойиб бўлиши Навальнийнинг сафдошлари эътиборини ҳам тортган.

Россиянинг Омск вилояти Соғлиқни сақлаш вазири Александр Мураховский овга кетиб бедарак йўқолганидан уч кун отиб, алоқага чиққан. Бу ҳақда минтақа ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

"Мураховский Басли туманида одамлар билан алоқага чиқди. У нормал ҳолатда", дейилади хабарда. Расмийларга кўра, ҳозирда Мураховский шифохонада тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Мураховскийнинг аёли "Дождь" телеканалига турмуш ўртоғининг топилганини тасдиқлаган ва унинг ўзи билан телефонда гаплашганини маълум қилган.

7 май куни Мураховский ов вақтида йўқолиб қолгани хабар қилинганди. Мураховский ўтган йил августида кома ҳолатидаги мухолифатчи Алексей Навальний ётқизилган Омск шифохонаси бош врачи бўлган.

Айтилишича, вазир тайгага Песпелово қишлоғидан оқшом соат 5 да квадроцикл уловида ёлғиз жўнаб кетган. Телеграмдаги Baza каналига кўра, Мураховский автомобилда кетган шерикларидан ортда қолган бўлиши мумкин. У рация орқали, квадроциклда юриш имкони бўлмагани ва ортга – қишлоққа қайтишга қарор қилганини ҳақида хабар беришга улгурган.

Шериклари уни ўзлари топишга уриниб кўришган. 8 май куни қидирувга полиция ҳам қўшилган. Қидирув кечаси билан давом этган. Унда 100 га яқин киши – волонтёрлар, ИИВ ҳамда Росгвардия ходимлари иштирок этгани хабар қилинган. Ер усти техникаси ва вертолёт ишга солинган.

Авалроф овчилар базасидан олти ярим чақирим нарида Мураховскийнинг квадроцикли топилгани хабар қилинганди. Жойнинг йўл юришга ўта ноқулайлиги, ботқоқликлар қидирувни қийинлаштирган.

Алексей Навальний заҳарланганидан сўнг Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасида икки сутка ётганида ушбу муассаса бош шифокори Александр Мураховский танқидлар тагида қолиб кетганди: у Навальнийнинг чет элга жўнатилишига халал бериш, мухолифатчининг ҳақиқий ташхисини яшириш ва махсус хизматларнинг ноқонуний буйруқларини бажаришда айбланган.

Омск вилояти соғлиқни сақлаш вазири лавозимига у ўтган йили ноябрда ўтирган. Ушбу тайинлов жамоатчилик орасида шубҳаларнинг урчишига сабаб бўлди. Айримлар, хусусан, Навальнийнинг яқинлари уни мухолифатчи ҳаёти учун таҳликали ўша кунларда ҳукуматга сўнг қадар содиқ қолгани учун янги мартаба билан сийланган, деб ҳисоблайди.

“Мураховский врач эмас, у касбимизни сотди, унга доғ туширди. Ҳукуматдаги қотилларга гумашта тутиниб, Путин ва унинг ҳамтовоқларига хизмат қилди. Ундан фойдаланишди, жиноятга шерик бўлди”, – дейди Навальнийнинг даволовчи врачи Анастасия Васильева.

Мураховскийнинг ғойиб бўлиши Навальнийнинг сафдошлари эътиборини ҳам тортган. Улар 1-сонли ТТЁКдаги ишдан бўшашлар ва врачлар ўлими ғалати ҳол эканини айтишган.

Бундан аввал Навальний муолажасига алоқадор врачлардан бири – Анатолий Калиниченко ишдан бўшаган. 2021 йил февралида эса, анестезиолог-реаниматолог Сергей Максимишин 55 ёшида тўсатдан вафот этган эди. Март ойида травматология ва ортопедия бўлими мудирининг муовини инсультдан қазо қилди.

Мураховский Навальнийнинг касали ҳақида кўп маълумотга эга деб ишонилади.

Александр Мураховский вилоят соғлиқни сақлаш вазирлигига раҳбар эиб тайинлангунича шаҳар кенгаши депутати эди.

XS
SM
MD
LG