Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2021, Тошкент вақти: 10:23

Навальний қамоқхонадан туриб ўзининг илк интервьюсини берди


45 ёшли Алексей Навальний ўтган йили Россияда заҳарланганидан сўнг Германияда даволанган эди.

Қамоқхонадан туриб The New York Times газетасига интервью берган Россия мухолифатчиси Алексей Навальний ўзига нисбатан руҳий босим бўлаётганини айтди.

Навальнийнинг билдиришича, қамоқхонада уни кунига 8 соатдан Россия давлат телеканалини ва пропаганда фильмларни кўришга мажбурлашмоқда. Унга кўра, ҳафтасига 5 кун давом этадиган бу жараён пайтида ўқиш, ёзиш, ухлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.

25 август куни чоп этилган интервьюда Навальний кўп вақтини қамоқхона ҳовлисини супуриб-сидириш, ўзига келган мактубларни ўқиш билан ўтказаётганини билдирди.

Озиқ-овқат масаласига тўхтаталр экан, Навальний қамоқхона ошхонасида бўтқадан бошқа таом йўқлигини айтди.

45 ёшли Алексей Навальний ўтган йили Россияда заҳарланганидан сўнг Германияда даволанган эди. У Германиядан қайтгач, қўлга олинган ва 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Навальний ўзининг заҳарланишида Кремль ва Путинни айблаган. Бироқ Кремль бу айбловни рад этган.

XS
SM
MD
LG