Линклар

Шошилинч хабар
14 июн 2021, Тошкент вақти: 03:58

Россия уч нафар европалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди


ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррел Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан - Москва, 5 февраль, 2021

Россия ЕИ давлатларининг уч нафар дипломатини “персона нон грата” деб эълон қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатларни бадарға қилинишини жума куни билдирган.

Баёнотда айтилишича, Швеция, Польша ва Германия дипломатлари “персона нон грата” деб эълон қилинган. Россиянинг таъкидлашича, Швеция ва Польшанинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигининг ходимлари ҳамда Германиянинг Москвадаги элчихонасининг ходими "23 январда бўлиб ўтган ноқонуний акцияларда" қатнашган. Гап мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг қамоққа олиниши ортидан бўлиб ўтган норозилик акциялари ҳақида кетяпти.

Дипломатларга тез орада Россияни тарк этиш буюрилган. Дипломатлар бадарға қилинаётганлиги расман эълон қилинишидан аввал бу ҳақида Радио Озод Европа/Радио Озодлик ҳамда EU Observer нашри хабар берган.

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррел айни дамда Москвада расмий ташриф билан бўлиб турибди. У воқеага ҳали ўз муносабатини билдирмади. Боррел Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларда Навальнийни қамоққа олиниши ҳамда намойишчиларга қилинган тазйиқлар мавзусини яна бир бор кўтарган. Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияда тинч норозилик акциялари иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилаётганидан ташвиш билдирган эди.

XS
SM
MD
LG