Линклар

Шошилинч хабар
10 июл 2020, Тошкент вақти: 02:22

Нефть нархи муҳокама қилинмоқда. ОПЕК+ мамлакатлари сўзлашувлар ўтказмоқда


9 апрелда Нефть экспорт қиладиган мамлакатлар гуруҳи - ОПЕК, шунингдек Россия ва айрим давлатларнинг вакиллари нефть бозорини барқарорлаштириш мақсадида углеводородлар қазиб олишни камайтириш режасини муҳокама қилмоқда.

Учрашув коронавирус тарқалиши муносабати билан талабнинг кескин пасайиб кетиши оқибатида нефть бозорида сўнгги ўн йилликда нархларнинг кескин тушиб кетиши сабабли ўтказилмоқда. Нефть қазиб олишга оид аввалги келишув шартлари масаласида Россия ва Саудия Арабистонни ўртасида келишмовчиликларга пандемия сабаб бўлди. Аввалги келишув муддати 1 апрелда якунланди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков куни кеча берган баёнотида ОПЕК+ форматидаги навбатдан ташқарги учрашувда, шунингдек жума куни бўлиб ўтадиган “Катта йигирмалик”нинг энергетика масалаларига бағишлаган мажлисида қандай қарор қабул қилиниши юзасидан изоҳ бермади. Песков мазкур икки учрашув якунларини ва “мутахассисларнинг фикр алмашувларини” кутиш лозимлигини айтди.

Бундан аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин баёнот бериб, ОПЕК+ механизми доирасидаги ҳамкорлар, шунингдек Қўшма Штатлар билан келишувга эришишга Россия тайёрлигини билдирди. Путиннинг фикрича, бугун гап фақат бир кунда қазиб олишни таҳминан 10 миллион баррелга қисқартириш тўғрисида бўлиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси ҳамкорлик даражасида амалга оширилиши керак», - деди Путин.

РБК агентлиги томонидан сўралган манбалар шу каби баҳони беришди. «Мамлакат умумий қазиб олишдаги ўзининг пропорционал ишлаб чиқариш улушини қисқартиши мумкин ва бир кунда биргаликда 10 миллион баррел камайтирилиши эътиборга олиниши керак», - дея баёнот берди РБКга Россия Энергетика вазирлигидаги манба.

РБК манбаларининг хабарига қараганда, Москва янги келишувга ОПЕКдан ташқари, бир кунда 70 миллион баррел қазиб оладиган Бразилия, Норвегия, Канада, Мексика, АҚШ ва бошқа давлатлар қўшилишини кутмоқда.

Нефть қазиб олишни қисқартириш борасидаги саволга жавоб берган АҚШ президенти Дональд Трамп, бунинг имконияти бор деб ўйламаслигини таъкидлади. «Биз аллақчон қисқартирдик ва бозорга мослашдик», - деди Америка етакчиси. Бундан аввалроқ Трамп аввалги келишувнинг барбод бўлишида бир-бирларини айблаётган Россия ва Саудия Арабистони ён беришларидан манфаатдор эканлигини билдирган эди. Акс ҳолда, Трампнинг сўзларига қараганда, Вашингтон, углеводородлар импортига “жиддий квоталар” жорий қилиши мумкин.

Катта миқдорда сланц нефти ишлаб чиқарадиган АҚШда соҳа билан асосан хусусий бизнес,компаниялар шуғулланади, уларнинг фикрича, нефть қазиб олишнинг мажбуран қисқартирилиши Американинг Монополияга қарши қонунларига мос келмайди.

XS
SM
MD
LG