Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:00

“Боситхонова опам бозорда шеър ўқишдан ташқари хотинларга иш топишниям ўйласа яхши бўларди”


“Бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилотлари тузилади. Алоҳида маънавият хонаси ташкил этилади. У ерда кутубхона бўлади, маърифий суҳбатлар ўтказилади. Радиоузелдан ҳар куни 5-6 марта Зулфияхоним ижодидан намуналар, муомала маданиятига ўргатувчи ҳадислар эшиттирилади”.

Бу гапни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 11 июлда ўтказилган пресс-брифингда аёллар маънавиятини ошириш ва хотин-қизларга қарши зўравонликни камайтириш йўлида қўмита амалга ошираётган ишлар тўғрисида маълумот бераркан, Бош вазир ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова айтди.

Юқоридаги гапни айтишдан олдин Боситхонова бозорчи аёлларнинг маънавияти пастлигидан зорланиб олди. Демак, бозор ҳудудида “Зулфияхоним ижодидан намуналарни ва муомала маданиятига ўргатувчи ҳадисларни эшиттириш” бозорчи аёллар маънавиятини юксалтириш гаровидир.

Дима Қаюмнинг Фейсбукдаги саҳифаси
Дима Қаюмнинг Фейсбукдаги саҳифаси

Бас, шундай экан, OzodNazar бозорнинг қоқ ўртасида бепул кутубхона очган риштонлик блогер Дима Қаюмни бугунги суҳбатга тортди.

“Боситхонова опам бозорда шеър ўқишдан ташқари хотинларга иш топишниям ўйласа яхши бўларди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG