Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 08:18

OzodTarmoq: Бошқа туманлардаги гўрковлар ҳам Риштонга ҳашарга олиб кетилмоқда


OzodTarmoq - Озодликнинг янги рукни. Унда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борамиз.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида риштонлик блогер Баҳодирхон Элибоев ўзининг Фейсбукида 7 август куни эълон қилган матнни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

***

Бандачиликми бандичиликми?

Қўштепадан эрталаб хабар келиб қолди.
- Баҳодирхон, Риштондаги ҳашарлар қачонгача?
- Билмадим, ака. Тинчликми?
- Қўштепада 3 та майит турибди, гўрковниям олиб кетишяпти-да, ахир. Гўр ковлайдиган одам ҳам қолмади-ю. Ҳaммасини вилоят ҳокими топшириғи, деб олиб кетишди.
- Аслида, биз боришимиз керак бўлган иш экан-ку. Энди катталар гапни тушунмаяпти-да.
- Мусулмончиликниям тушумайдими ахир? Инсоф керак-да. Шу масаланиям ёзворинг саҳифангизда, илтимос.
- Хўп, ака. Худo сабр берсин, бандачилик экан.

Бунақа пайтда нима дейишим керак, биродарлар? Аслида ким учун бандачилик, ким учун эса бандичилик...

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG