Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 18:58

“Иттифоқ шартномаси”га 20 йил тўлди. Минскда юзлаб одам норозилик намойишига чиқди


Беларуснинг Россия билан интеграциялашувига қаршилар намойиши. Минск, 2019, 7 декабрь.

7 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Аляксандр Лукашенка Сочида учрашиб, 20 йил олдин икки давлат ўртасида имзоланган “Иттифоқ шартномаси”ни муҳокама қилишни режалаштирар экан, пойтахт Минскда бу икки мамлакат интеграциясига қарши юзлаб одам норозилик намойишига чиқди.

Қўлида илк мустақил Беларусь давлати ҳамда Европа Иттифоқи байроқларини тутган намойишчилар асосий кўчаларнинг бирида қўл тутиб турди. Расмийлар рухсат бермаган намойиш иштирокчиларини ҳозирча полиция қўлга олгани йўқ.

Аляксандр Лукашенка ва Владимир Путин
Аляксандр Лукашенка ва Владимир Путин

1999 йилда Москва ва Минск Россия билан Беларусни интеграция қилиш тўғрисида келишув имзолаган эди. Аммо Россия қистовлари ва босимларига қарамасдан, интеграция жараёни амалга ошмай келади.

Минск арзон нефть сотиб олиш учун Россияга қарам бўлиб, давлатга тегишли ва шўролар давридан қолиб, эскириб кетган иқтисодиёти учун ҳар йили 5 миллиард долларга яқин субсидия олади.

Москва ҳарбий ва иқтисодий интеграцияни тезлатиш учун Минскка босим ўтказиб келади. Сентябрь ойида рус матбуотига сиздирилган ҳужжатлардан 2022 йилгача Россия ва Беларусь иқтисодий конфедерация тузишни режалаштираётгани ошкор бўлди.

Украинадаги ҳодисалар ортидан хавотирга тушган Лукашенка Москва талабларини бажаришга шошмай, ғарб давлатлари билан алоқаларни яхшилашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG