Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2021, Тошкент вақти: 04:04

Россия: Олимпиячилар Путин билан учрашув олдидан бир ҳафта карантинда ўтиради


Президент Путин Токиодаги Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин мамлакат олимпиячиларини Кремлда қабул қилган - Москва, 30 июнь, 2021.

Токиодаги Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган россиялик спортчилар Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун 7 кун меҳмонхонада карантин сақлашлари ва шу вақт ичида уч марта коронавирусга тест топширишлари керак бўлади.

Спорт гимнастикаси бўйича олимпия чемпиони Ангелина Мельникованинг сўзларидан шундай маъно англашилади. У “Instagram”даги саҳифасида карантинда ўтириш учун нарсаларини йиғиштираётганини ёзган ва сўнгра гап нима ҳақида эканини тушунтирган:

“ОЎнинг барча чемпионлари ва совриндорлари ватанга қайтишгач президент билан учрашади. Бизнинг учрашувимиз 10 сентябрга белгиланган, ҳаммани жонидан тўйиш даражасида безор қилган ковид муносабати билан 7 кун карантинда ўтиришга мажбурмиз. Меҳмонхонанинг битта хонасида, барча одамлардан иҳоталанган ҳолда яшаяпмиз. 3 марта ковидга тест топширамиз”, деб ёзган спортчи қиз.

Мельникованинг хабарига “Reuters” агентлиги эътибор қаратган. Кремль ёки спорт мулозимлари тарафидан расмий изоҳ берилган эмас.

Ўтган йилнинг мартида, пандемия бошланганидан сўнг Путин шахсий учрашувларни сезиларли даражада камайтириб, турли тадбирларда асосан он-лайн режимида иштирок этишга ўтди. Ўшанда Путин билан юзма-юз учрашиши лозим бўлган шахслар бундан олдин карантин сақлаши кераклиги айтилган эди. Хусусан, Путиндан интервью олган америкалик журналистлардан ҳам шу талаб қилинган.

Жорий йилнинг баҳорида Путин Россияда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланганини маълум қилган эди (кейинроқ бу “Спутник V” вакцинаси эди, деб аниқлаштирган). 30 август куни эса у эмланганига бир неча ой тўлган бўлса-да, организмида антитаначалар даражаси ҳамон юқори эканини айтди.

Эмланганларга ҳам касаллик юқиши ҳолатлари учраётганига қарамай дунёнинг аксари мамлакатларида, жумладан Россияда эмланган кишилар эпидемияга қарши кураш билан боғлиқ қатор чекловлардан озод қилинади. Хусусан, улар оммавий тадбирларга бориш учун тест топшириши шарт эмас, чегараларни кесиб ўтишда уларга нисбатан соддалаштирилган қоидалар татбиқ этилади ва ҳкз.

Эмланган бўлишига қарамай, Путин билан учрашиш учун ҳамон карантин сақлаш талаб қилинаётгани сабаби аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG