Линклар

Шошилинч хабар
27 феврал 2021, Тошкент вақти: 18:05

Сенат Марказий сайлов комиссиясининг янги таркибини тасдиқлади


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Шавкат Мирзиёевга президентлик нишонини топширмоқда-Олий Мажлис, 14 декабрь, 2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5 февраль кунги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.

Янги таркибга 8 нафар шахс — Орифжон Базаров, Шуҳрат Жўраев, Муяссар Кадирова, Баҳром Қўчқоров, Зайниддин Низамхўжаев, Алишер Усмонқулов, Александр Фармонов ва Эргаш Юсупов киритилди.

Комиссиясининг аъзолари М. Абдусаломов, О.Бобожонов, М. Джураева, Ж. Норов, Э. Ражабов, Ж. Садиков ва Э. Ходжакуловнинг ваколатлари тугатилди, дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.

Ялпи мажлисда МСКнинг собиқ раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайланди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, катта эҳтимол билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Зайниддин Низамхўжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG