Линклар

Шошилинч хабар
27 феврал 2021, Тошкент вақти: 18:34

Солиқ қўмитаси "лозим даражада эҳтиёткорлик" қилмаган корхоналардан ҚҚС талаб қилмоқда (ВИДЕО)


Давлат солиқ қўмитаси

15 февраль, эрталаб ўнлаб тадбиркорлар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси олдида йиғилиб, қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ва бошқа солиқларни тўламаган савдо корхоналари билан ҳамкорлик қилганлардан ҚҚС ҳисобини қайта ҳисоблашни талаб қилаётганидан норозилик билдирди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган тадбиркорларга кўра, тадбиркорлар 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ҳам бормоқчи.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни ўз ҳамкорлари билан “лозим даражада эҳтиёткорлик" қилмаганликда айбламоқда.

Тадбиркорларнинг айтишича, жорий йил бошида киритилган бу меъёр ўтган йил учун қўлланмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электрон техника ва бошқа шу каби товарлар билан савдо қилувчи тадбиркорларнинг Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси олдида 15 февраль куни йиғилгани акс этган қисқа видеода улардан бири “ишчиларнинг ойлигини, солиқларни зўрға тўлаб турган пайтимизда булар 2021 йилда чиққан солиқ сервисни важ қилиб 2020 учун ҳам уришяпти”, дейди.

ТАДБИРКОРЛАР ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИНОСИ ОЛДИДА ИККИНЧИ МАРТА ҚҚС ТЎЛАШГА МАЖБУРЛАНАЁТГАНИДАН НОРОЗИЛИК БИЛДИРМОҚДА
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00
Бевосита линк

Қисқа видеодаги бу гап нима ҳақда эканлигини, тадбиркорларнинг Телеграм каналида қолдирилган мана бу ёзувдан тушуниш мумкин:

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйлаб ҚҚС бўйича гувоҳномаси бекор килинган корхоналар билан иш юритган тадбиркорлардан ҳисобга олган ҚҚС суммаларини солиқ органи томонидан қарор асосида бекор қилиб, корхонанинг шахсий варақасига ҚҚС бўйича қўшимча солиқ ҳисоблашлари амалиёти кузатилмоқда”.

15 февралда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига борган тадбиркорлардан бири Озодликка мана бундай деди:

“Солиқ қўмитасидан мен ва менга ўхшаган минглаб тадбиркор талабнома олди. Ўша талабномага асосланиб солиқ қўмитаси бизнинг банк ҳисобимизни инкассага қўйиб қўйишяпти ва тушган пулни ечиб олишяпти. Ҳисобимиздаги бор пулимизни бугун ечиб олишди. Эртадан бошлаб тушадиган пулларни ҳам ечишни бошлашади. Бундан келиб чиқадики, биз ҳамкорларимиз олдидаги шартларни бажара олмай қоламиз, ишимиз тўхтаб қолади”.

Озодлик ихтиёрида тадбиркорлардан бирига Солиқ бошқармасидан келган талабнома нусхаси мавжуд. Фақат мутахассисларгина тушуниши мумкин бўлгани ва тадбиркор танилиб қолиши мумкинлиги учун эълон қилинмаётган хатда бир неча юз миллион сўмлик солиқлар устида гап боради.

Ҳужжатда талабномани олган тадбиркор ўзининг контрагенти (ҳамкори) билан муомалага киришаётганда "етарли даражада эҳтиёткорлик қилмагани" иддао қилинган.

Худди шундай гап 15 февралда тадбиркорлар олдига чиққан солиқ бошқармаси мулозими томонидан айтилгани яна бир видеода акс этган.

ТАДБИРКОРЛАР ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИНОСИ ОЛДИДА ИККИНЧИ МАРТА ҚҚС ТЎЛАШГА МАЖБУРЛАНАЁТГАНИДАН НОРОЗИЛИК БИЛДИРМОҚДА
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг икки ходими Озодликнинг вазият юзасидан саволларини жавобсиз қолдирди. Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси билан боғланишнинг иложи бўлмади.

Тадбиркорларнинг Телеграм каналида видеомурожаатини жойлаган бир тадбиркор Солиқ қўмитасининг талабларини ноқонуний деб иддао қиларкан, ўз ҳамкасбларини ёрдам сўраб, Бизнес омбудсманга мурожаат қилишга чақирган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - Бизнес омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими Озодлик саволини эшитаётиб, алоқани узиб қўйди.

Тадбиркорларнинг Телеграм каналида ўзини “солиқ маслаҳатчиси” сифатида тақдим этган юзер мана бундай ёзди:

“Солиқ маслаҳатчиси сифатида Солиқ органининг бу талабини ноқонуний деб ҳисоблаймиз. Чунки Солиқ кодексининг 15-моддаси учинчи қисмида "Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради." дейилган.

Солиқ кодексининг 15- моддаси
Солиқ кодексининг 15- моддаси

Бу можарода ким ҳақу ким ноҳақ?

Бу саволни Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, иқтисодчи олим Сапарбой Жубаевга бердик. Вазиятга доир ҳужжатлар билан танишиб чиққач, олим бундай деди:

“Солиқ идорасининг тадбиркорга хати билан танишиб чиқдим. Идора “лозим даражада эҳтиёткорлик” ҳақида айтяпти. Бу бир кунлик ёки сунъий фирмалар билан муомаладан эҳтиёт бўлиш дегани. Нима бўлганда ҳам қўшимча қиймат солиғи ёки бошқа солиқлар тўловларини амалга оширмаган контрагент корхона билан ҳамкорлик қилганлар, текширув натижаларига кўра, ҚҚСни тўлаб қўйишига тўғри келади. Тўламасликка контрагентларнинг ҚҚС тўловчилар рўйхатидан чиқарилгани асос бўла олмайди. Бу хатдан мен келган фикр шуки, ҳамма ҚҚС тўламаганлар, вақтни ўтказмай, уни тўлаши керак”.

Бироқ “солиқ маслаҳатчиси” иқтисодчи олим билан ғойибона баҳсга киришар экан, бундай ёзади:

“Давлат солиқ идоралари талаб қилаётган даврда солиқ органининг ўзида лозим даражада эхтиёткорлик учун ахборот олиш манбаси мавжуд бўлмаган. Аниқроғи, корхоналарнинг фақатгина солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини аниқлаш имкони бўлган холос.

Ўз навбатида сиз ишлаган корхоналар сиз билан ишлаган даврда ҚҚС тўловчиси эканлиги ва ҚҚС бўйича ДСИдан берилган коди актив ҳолатда турганлиги "Лозим даражада эҳтиёткорлик" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Солиқ органининг бу талабини ноқонуний деб ҳисоблаймиз.

Солиқ кодексининг 15-моддасида белгиланган ахборот олиш манбаси фақатгина ДСҚда 2021 йил, 6 январда шакллантирилган бўлсада, солиқ органлари "Лозим даражада эҳтиёткорлик" талабини ўтган давр учун қўллашмокда. Бу бўйича Давлат солиқ идорасининг (ДСҚнинг) қарори устидан судга шиоят бериш ишингизни ижобий ҳал қилиш учун ягона йўл ҳисобланади”, дейилган ўзини “солиқ маслаҳатчиси” сифатида тақдим этган юзернинг постида.

2020 йил бошидан буён солиқ тўловчиларга жами 4 триллион 544 миллиард сўм миқдоридаги маблағ қайтарилгани тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ўтган йилнинг октябрида маълум қилган эди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида ДСҚ органларига умумий қиймати 7,7 триллион сўмдан ошадиган 6 295 та ариза келиб тушган. Шундан 2 773 та ҳужжат қаноатлантирилиб, Молия вазирлигига юборилган ҳамда солиқ тўловчиларга 4,5 триллион сўмдан кўпроқ пул қайтарилган.

Хабарномада қўшилган қиймат солиғининг ортиқча миқдорини қоплаш тизими соддалаштирилгани ҳам қўшимча қилинган.

Йил бошидан ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) фақат алоҳида тоифага кирувчи солиқ тўловчиларга қўлланилган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (14.08.2020 й.) қарорига мувофиқ шартлар ва тартиб соддалаштирилди ва ҚҚС тўловчиси бўлган барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилмоқда”, дейилган эди ДСҚ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG