Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:30

Тошкент театрлари водийга уч ойга "сургун" қилинди


Ҳавонинг совуқлигидан зал тўлмай қолмоқда
Ҳавонинг совуқлигидан зал тўлмай қолмоқда

Ўзбекистон президенти маслаҳатчилари тасдиқлаган ҳужжатда Тошкентдаги бешта театр жамоасини Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноябрь-январь ойларида спектакллар намойиш қилишга сафарбар этиш баён қилинган.

Президент маслаҳатчилари тасдиқлаган режа-жадвалга кўра, театрлар тиғиз графикда турли шаҳарларда томошалар қўйиши керак.

Озодлик суҳбатлашган театр актёрлари совуқ залларда спектакль қўяётган актёрлар шамоллаб қолаётгани, саҳна декорацияси муаммо бўлаётгани, залларда совуқдан қўнишиб ўтирган оз сонли томошабинга томоша татимаётганини айтмоқда.

Театр режиссёрлари бундай тадбирлар собиқ иттифоқ давридан қолган тарғибот-ташвиқот анъанаси демоқда.

Ўзбекистон президенти маслаҳатчилари Р. Қосимов ва А. Абдуваҳитов имзоси билан 19 ноябрь куни тасдиқланган 1-сонли баёнда айтилишича, Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ташкил этаётган маънавий-маърифий тадбирлар ижобий натижа бераётгани учун ноябрь-январь ойларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шундай тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиққан.

Президент админтсрацияси баёни
Президент админтсрацияси баёни

Баённомага илова қилинган режа-жадвалга кўра, Тошкентдаги Ўзбек Миллий академик театри, Муқимий номидаги давлат мусиқали театри, Рус академик драма театри, Давлат драма театри, ва Давлат қўғирчоқ театрлари ноябрь-январь ойлари давомида Марғилон, Қўқон, Андижон, Наманган шаҳарларида спектакллар намойиш қилиши керак.

Ҳар бир театрнинг қайси куни қайси шаҳарда томоша кўрсатиши аниқ қилиб қўйилган.

Масалан, Ўзбек Миллий академик театри 25-26 ноябрь ва 15-16 январь кунлари Марғилонда, 29-30 ноябрь ва 18-19 январь кунлари Қўқонда, 2-3 декабрь ва 21-22 январь кунлари Андижонда, 4-5 декабрь кунлари ва 23-24 январь кунлари Наманган шаҳрида спектакль қўйишлари керак.

Режа-жадвал
Режа-жадвал

Жадвалдан кўринишича, 2-3 декабрь кунлари Андижонда спектакль кўрсатган жамоа, эртаси куни Наманган шаҳрига етиб келиб, саҳна декорацияларини ясатиб, томоша қўйиши керак.

Бундай мажбурий "маънавий-маърифий" тадбирлардан чарчаганини айтган, исми сир қолишини сўраган театр режиссёрларидан бирининг фикрича, театр уни бир кунда шаҳарма-шаҳар кўчирса бўладиган битта тору чилдирмадан иборат нарса эмас:

Икки кунда қай тарзда маҳобатли декорацияси билан театр бу шаҳардан бошқа театрга кўчиб ўтади?


“Бу қандай графикки, драматик театрларнинг профессионал актёрлари интермедия ўйнагандек бир кунда шаҳар ошса? Спектаклни ойлаб режиссёр репетиция қилади, саҳналаштиради. Қанча одам декорация тайёрлайди. Кийим ва либослар тикилади. Пойабзал тикилади. Рассом аллақанча фантазия билан сурат чизади спектакль учун. Ҳар бир спектаклга индивидуал тайёргарлик кўрилади. Ҳар бир декорация, реквизит, либосу грим ва бошқа деталларга алоҳида эътибор бериш керак. Икки-уч соат декорация қурилади. Реквизитлар жой-жойига қўйиб чиқилади. Мабодо битта реквизит етишмаса ёки жойида бўлмаса актёр ролини унутиши ҳам мумкин. Икки кунда қай тарзда маҳобатли декорацияси билан театр бу шаҳардан бошқа театрга кўчиб ўтади?”

Зал совуқлигидан одамлар палто ва курткаларда ўтирибди
Зал совуқлигидан одамлар палто ва курткаларда ўтирибди

Режиссёрнинг айтишича, асосий декорациялар билан бу қисқа муддатда саҳнани безаш имкони бўлмагани учун, актёрларнинг ҳам руҳи тушган, техник ходимлар ҳам чарчаган:

Автобусга ўтирсаю Фарғонадан Наманганга ёки Андижонга бориб спектаклда ўйнаса?


"Қайси бир театрларда умуман техника бўлмаса, юк машинаси бўлмаса! Монтировкачилари ҳаммол эмаски, дам олмасдан қулдек ишласа. Актёр эшшакми, бир кунда иккита жойда роль ўйнаса? Автобусга ўтирсаю Фарғонадан Наманганга ёки Андижонга бориб спектаклда ўйнаса? Грим қилиш керак, актёр ролга киришиши керак. У ҳам иссиқ жон. Одам. Тоби қочиши мумкин. Бунақа советча тарғиботчилигу ташвиқотчилик президент админстрациясидан чиққанига ишонгим келмайди. Маданият вазиричи? Елкаларида кўтариб юрган каллада озроқ бўлса ҳам мия қолганми ёки тамом бўлганми ҳаммаси?”

Театрлар зали совуқбўлишига қарамай актёрлар юпун кимларда рол ўйнашга мажбур
Театрлар зали совуқбўлишига қарамай актёрлар юпун кимларда рол ўйнашга мажбур

Исми сир қолишини сўраган марғилонлик мактаб ўқитувчиларидан бирининг айтишича, ижтимоий муаммолар қайнаб турган жойда томоша ҳам ёқмайди:

Одамлар совуқдан қўнишиб ўтирибдию, томоша татийдими?


“Оддий, кундалик рўзғорининг тоғдек ташвишидан ортмаётган халққа театр томошаси ёки яллачининг фонограммаси қанчалик зарур? Театр деганлари ёки тадбир ўтказиладиган залдаги аҳволга қаранг?! Одамлар совуқдан қўнишиб ўтирибдию, томоша татийдими? Бизку залда пальтода бир иложини қилиб ўтирдик, аммо юпун либосда томоша кўрсатаётган актёрларга қийин бўлди, шамолаб қолмаган бўлса бўлди”

Ўқитувчининг айтишича, маданият бошқармалари театрга мактаб, боғча ва бошқа ташкилотлардан аранг одам йиғяпти ва шунда ҳам зал тўлмай қоляпти.

Зал совуқлигидан одамлар палто ва курткаларда ўтирибди
Зал совуқлигидан одамлар палто ва курткаларда ўтирибди

Театршунос блогер Ҳасан Жўраев фикрича, театр томошаларини шароитга қараб режалаштирмоқ керак:

Совқотаётган одам маданий ҳордиқни эмас, балки исинишни ўйлайди.


“Бир томондан пойтахт театрларининг вилоятларга сафари ижобий ҳолат. Чунки вилоятликлар ҳам марказий театрларнинг спектаклларини кўриш имконига эга бўлади. Лекин иккинчи томондан, театрда шароит йўқ бўлса, ҳаво совуқ бўлса, бу томошабинга ҳам, актёрларга ҳам салбий таъсир қилади. Чунки совқотаётган одам маданий ҳордиқ чиқаришни эмас, балки исинишни ўйлайди. Театрларни бир жойга гастролга юборишдан олдин, уларга худди ўз саҳнасидек шароит яратиб бериш керак”.

XS
SM
MD
LG