Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:05

“Туғруқхонада қиз кўргандим, эмизгани ўғил болани беришди”


Қашқадарё вилоят, Косон туман туғруқхонасида 30 май куни қиз фарзанд кўрган Зилола Холназарованинг ОzodMikrofonга арз қилишича, ҳамширалар масъулиятсизлик қилиб, унга эмизгани бошқа болани берган.

“Ўзим Муборак туманида яшайман, уйимизга яқинроқ бўлгани учун Косон туғруқхонасига 30 май куни олиб келишган эди. Ўша куни кечаси қиз фарзанд кўрдим. Эмиздим, кейин мазам бўлмагани учун чақалоқни олиб чиқиб кетишди. Эртаси куни эмизгани чақалоқни олиб келишди. Эмизиб бўлганимдан сўнг, тагини алмаштирай деб қарасам, ўғил бола экан. Боланинг қўлида унинг кимлиги ёзилган бирка ҳам йўғ экан. Бунақада болалар алмашиб кетмайдими? Ҳамшира ва дўхтирларга нега бунақа қилдингиз деб сўрасам, “ҳа, чақалоқларнинг алмашиб қолиши табиий ҳолат, ҳеч нарса қилмайди, деб бемалол жавоб беришди. Бу қанақаси бўлди, бировнинг боласини бошқаси эмизиб кетаверар эканда?!”

“Туғруқхонада қиз фарзанд кўрган бўлсам, эмизгани ўғил болани беришди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:35 0:00
Бевосита линк


-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG