Линклар

Шошилинч хабар
09 апрел 2020, Тошкент вақти: 21:07

Прокурор фермерга қарши “уруш очди”. 1000 бошдан ортиқ чорва қамалда қолди


"Ҳайтали чорвадор" фермер хўжалиги раҳбари Йигитали Меликов қамалда қолган чорваси тўғрисида айтиб бермоқда.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалиги раҳбари яйловсиз қолгани сабабли 800 бош қўйи, 320 бош қорамоли, 5 та отини оғилхонада сақлашга мажбур бўлмоқда.

Йилига 80 тоннагача сут, 4 тоннагача гўшт топширишини айтган фермер ўзига қарашли 873 гектар яйловдан ажралиб қолганини январнинг бошида билди.

Нусхаси Озодликда мавжуд ҳужжатлардан туман прокуратураси “Ҳайтали чорвадор”га қарашли яйлов юзасидан сўнгги икки йилда бир-бирига мутлақо зид иккита протест киритгани, сўнгги протест фермерни ерсиз қолдиргани маълум бўлди.

Сариосиё туман прокурори Озодликка “Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалиги билан боғлиқ вазият "ўрганилаётганини, масала 3-4 кунда ҳал бўлиб қолишини" билдирди.

Фермер Йигитали Меликов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:50 0:00
Бевосита линк


- Молларим шу кунда оғилда турибди. 300 млн сўмга ем сотиб олиб, уларни қишдан чиқардим. Молларимни яйловга ҳайдайдиган муддат келди. Лекин ҳайдолмайман. Ҳоким еримизни юз фойиз олиб қўйган, - деди Озодликка “Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалиги раҳбари 32 яшар Йигитали Меликов 25 февралда.

Фермернинг ташвишлари Озодликка у жўнатган видеодан маълум бўлди.

Ҳайтали чорвадор” тумандаги энг илғор фермер хўжаликларидан биридир.

7 дақиқа, 57 сониялик видеосюжетда Йигитали Меликов юзага келган вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилади. Сюжет давомида унинг ишчи-хизматчилари ҳам кўринади. Улардан бири - ветеринар врачнинг айтишича,“Ҳайтали чорвадор” тумандаги энг илғор фермер хўжаликларидан биридир”.

Минг бошдан ортиқ чорва қамалда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:57 0:00

Сюжетда ишчи-хизматчилардан ташқари хўжалик жойлашган ҳудуд – Чилонзор маҳалласи раиси ҳам гапириб, “Ҳайтали чорвадор” халққа, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериб келаётганини, муаммоси йўқлигини” айтади.

1996 йилдан бери ҳеч ким бизга тўсқинлик қилган эмас эди.

“Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалигини 2014 йилдан бери бошқариб келаётган Йигитали Меликовнинг айтишича, хўжаликка унинг отаси 1996 йили, колхозлар тугатилаётган пайтда, 60 бош қорамолни хусусийлаштириб, асос солган.

Хўжалиги билан боғлиқ муаммолари қандай бошланганини айтаркан, Йигитали бундай деди:

- 1996 йилдан бери ҳеч ким бизга тўсқинлик қилган эмас эди. 2018 йили туман ҳокими 873 гектар яйловимизнинг 100 гектардан ортиқроғини бошқа фермерга қарор чиқариб бериб юборган эди. Ўшанда биз прокуратурага арз қилганмиз ва прокурор ҳокимнинг қарорига протест киритиб, уни бекор қилдирган ва ер ўзимизга қолган.

Сариосиё туман прокурорининг 2018 йил, 30 июндаги протести.
Сариосиё туман прокурорининг 2018 йил, 30 июндаги протести.

Озодликда Сариосиё туман прокуратурасининг 2018 йил, 30 июндаги протести нусхаси бор. Унда “Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалиги қонунни бузмагани аниқ-тиниқ ёзилган. Бу протест ортидан туман ҳокими 2018 йил, 7 сентябрдаги қарори билан “Ҳайтали чорвадор” фермер хўжалигига ажратилган ер майдони 873 га эканлигини белгилаб қўйган.

Бир йил олдин бизнинг фойдамизга протест киритган прокуратура бир йил ўтиб, бизга қарши протест берди.

Йигитали Меликовнинг айтишича, туман прокуратураси орадан бир йил ўтиб 2018 йилги позициясининг мутлақо аксига ўтиб олади.

- 2019 йили прокурор ўзгарди ва у бизга қарши протест киритди. Бир йил олдин бизнинг фойдамизга протест киритган прокуратура бир йил ўтиб, бизга қарши протест берди.

Озодликда Сариосиё туман ҳокимининг 2019 йил, 17 апрелдаги қарори нусхаси бор. Туман прокурорининг 2019 йил, 12 апрелдаги протестидан келиб чиққан ҳоким бу қарори билан ўзининг 2018 йил 7 сентябрдаги қарорини бекор қилган.

Йигитали Меликов ҳокимнинг сентябрдаги қароридан, унда “Ҳайтали чорвадор”га чорвасига яраша ер майдони ажратиб бериш айтилганидан январнинг дастлабки кунларида хабар топганини, лекин ўша ер ҳануз ажратилмаганини айтди.

Озодлик Сариосиё туман ҳокими билан боғлана олмади. Бироқ туман прокурори Нодир Азизов билан боғланди.

“Ҳайтали чорвадор” иши бўйича комиссия тузилган. Шу кунда ўрганаяпти

“Ҳайтали чорвадор” иши бўйича комиссия тузилган. Шу кунда ўрганаяпти. 2-3 кунда тугатади. У чиқиш қилдику. Ўша чиқиши бўйича ўрганиляпти. Ёрдам берилади. Масаласи ҳал бўлади”, деди туман прокурори.

Нодир Азизовн “У чиқиш қилдику” дер экан, у афтидан, Йигитали Меликов Youtube порталида эълон қилган мурожаатни назарда тутди.

“Бундан бир неча кун олдин Youtube​да Президентга мурожаат эълон қилган эдим. Лекин ҳеч ким эътибор бермади, шунинг учун Озодликка айтишга қарор қилдим” деди Йигитали Озодликка.

Озодликнинг “Нима учун прокуратура позицияси бир йилда бу қадар кескин ўзгариб қолди”, деган саволига Сариосиё туман прокурори Нодир Азизов юқоридаги гапини такрорлади, холос.

Озодликнинг “Молларингизни шу кунда яйловга ҳайдасангиз нима бўлади?” деган саволига жавобан Йигитали Меликов бундай деди:

- Фойдаланиб келган еримни ҳоким қарор чиқариб бошқа бировга бериб юборган. Эшитиб юрибман, агар мен молимни ҳайдаб борсам, улар мени судга бермоқчи.

  • Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилнинг 19 сентябрида яйловлардан фойдаланишга оид қарор (689-қарор) қабул қилган эди. Ҳужжатга биноан яйлов майдонлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.
  • Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 13 ноябрида ўтказган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG