Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2021, Тошкент вақти: 07:25

Шимолий Корея ракета синовини ўтказганини тасдиқлади


Шимолий Корея матбуотига кўра, "янги ракета синови муваффақиятли ўтган" - 25 март, 2021

26 март куни Шимолий Корея масофадан бошқариладиган янги ракетани синовдан ўтказганини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден эса Пхеньянни бундай синовлар оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Шимолий Кореянинг расмий марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни иккита «янги турдаги тактик бошқариладиган снарядлар» мамлакатнинг шарқий соҳилдаги нишонга муваффақиятли тарзда бориб урилган.

Япония расмийларининг сўзларига кўра, Шимолий Корея синовдан ўтказган иккала қурол ҳам баллистик ракеталар бўлиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларига биноан Пхеньянга бу каби ракеталарни синовдан ўтказиш тақиқланган.

Ушбу синовлар Пхеньяннинг Байден январь ойида иш бошлаганидан бери илк йирик провокацияси бўлди. Баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея келгуси музокараларда ўз позициясини мустаҳкамлаш учун Байден маъмуриятига босим ўтказишга уринмоқда.

Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкцияларни назорат қилувчи органини фавқулодда йиғин ўтказишга чақирди. Йиғин жума куни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG