Линклар

Шошилинч хабар
29 январ 2020, Тошкент вақти: 03:27

Қўқонлик журналистнинг Фейсбукдаги танқиди ортидан қишлоғида чироқ уч кундан бери ўчмаяпти (ВИДЕО)


Фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимованинг ижтимоий тармоқлардаги чиқиши ортидан бутун Ширмон қишлоғига уч кундан буён электр токи узлуксиз берилмоқда.

21 ноябрь куни журналист фонарь ёруғида дарс қилаётган болаларининг видеосини Facebook саҳифасида эълон қилган эди.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўта совиб, айрим ҳудудларда қор ёққач, электр ва газ тақчиллиги яна асосий муаммога айланди.

Шарифа Мадраҳимова 21 ноябрь куни Facebook саҳифасида фонарь ёруғида дарс қилаётган болаларининг видеони эълон қилди.

Хитойчироқда дарс қилаëтган учкўприклик болалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:02 0:00

Бу видеога журналист қуйидаги матнни илова қилди:​ "Учкўприк туман ҳокими қўнғироқ қилиб қарздорлик кўпайиб кетганлигини, қарздорликни ундиришга ёрдам берсам умуман свет ўчмаслигини айтди. Шанба-якшанба кунлари уйма-уй юриб қарздорликни ундиришга МИБчиларга ёрдам беришимни айтдим. Свет 25 дақиқа ёнди ва яна ўчди. Мана яна ярим соатдан буён свет йўқ. Биз қайси асрда яшаяпмиз?"

Мадраҳимовага кўра, унинг шу видеоси саҳифаси ва ортидан қатор Интернет нашрлари, хусусан Озодликда эълон қилинганидан ярим соат ўтар-ўтмас, "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятидан қўнғироқ бўлган.

Бир ярим соат ичида эса корхона ходими билан тумандаги электр тармоқлари корхонаси вакили билан журналистнинг уйига борган.

- Шунақа свет жуда кўп ўчаяпти, ҳатто овқатлана олмаяпмиз, болаларимиз дарс қила олмаяпти, дедим. "Унда масалани бориб, ўша жойида ҳал қиламиз", деди "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" ​матбуот котиби. "Ука, ҳозир совуқ, овора бўлиб келиб юрманг", десам ҳам келди у бола. Хуллас, ўшандан бери свет, ҳатто 5 минутга бўлсин, ўчмади, шукр. Шу видеони тармоқда эълон қилганим учун шундай бўлди, шекиллида. Шундан кейин, тармоқда яна пост қолдирдим: "Эй одамлар, уйимда чироқ ёнди, ўчмаяпти, сизлар ҳам талаб қилишни ўрганинглар!" деб ёздим яна. Лекин, оддий халққа фарқи йўқ - свети ўчадими-гази ўчадими. Бўлмаса, бир ой югурдим, бирор қўшни чиқиб, ҳаққини талаб қилмади мен билан бирга, - дейди журналист.

Шу кунда Ўзбекистоннинг аксари ҳудудларида ҳаво совиб кетди. Айрим ҳудудларда қор ёғди.

Озодликка мамлакат турли бурчларидан - электр токининг тез-тез узилаётгани, аксар вилоятларда табиий газ умуман берилмаётгани, аҳолининг асосий қисми ўтин ва кўмир ёқиб исинаётганидан шикоятлар келмоқда. Шарифа Мадраҳимова ҳам ўтин ёқиб исинаётганини айтмоқда.

Айни пайтда, журналистнинг айтишича, Учкўприк туманида аҳоли ва давлат идораларига электр токи етказиб берадиган алоҳида линиялар бор ва давлат идораларига уланган линияда ток узилмаётир.

- Булардан бири давлат идораларини таъминлайдиган линия - биз "Камолот" линия, деб қўямиз. Унда чироқ ўчмайди, лекин кучланиш пастроқ. Унга фақат давлат идоралари, банклар, касалхоналар уларган. Буларни орасида бир неча аҳоли уйлари ҳам уланган бўлиши мумкин. Лекин аҳолиникида узилади, - дейди журналист.

Қуйида журналист билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Учкўприклик журналист: Энди жим турмаслик керак, ҳозир МИБдан электр учун қарзимиз йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:24 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG