Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 01:47

Ўзбекистонда сиёсий маърифат дарслари йўлга қўйилмоқда


"Сиёсий маърифат соати"да Президент Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаган вазифалар муҳокама қилинади - Тошкент, 29 декабрь, 2020

Давлат фуқаролик хизматчилари учун 12 мартдан "Сиёсий маърифат соати" ўқув машғулотлари йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Мамлакатдаги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий машғулотларни ўз ичига олган тадбирлар ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш қилинади.

12 март куни бошланган машғулотларнинг илк соатида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда Иқтисодий тарқаққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъуллари маърузалар қилиши белгиланган.

“Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтишади”, дейилади АОКА хабарида.

XS
SM
MD
LG