Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

Сурхондарёда светдан узилган оила вакиллари МИБ ходимларини калтаклади (ВИДЕО)


Ижтимоий тармоқларда 5 июль куни тарқалган видеода уй эгалари фарзандлари МИБ ходимларини ерга ётқизиб тепкилаётгани акс этган.
Ижтимоий тармоқларда 5 июль куни тарқалган видеода уй эгалари фарзандлари МИБ ходимларини ерга ётқизиб тепкилаётгани акс этган.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гўрин Гиламбоб маҳалласида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздор оилани электр тармоғидан узаëтган пайтда хонадон эгалари фарзандлари томонидан калтакланди.

МИБ ходимларининг тепкиланиши акс этган видео 5 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқади.

Вилоят Мажбурий ижро бюроси расмийси Озодликка воқеанинг 29 июнь куни бўлганини айтди.

Бюро вакилининг айтишича, Шеробод тумани прокуратураси воқеа юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси, 2-қисми, яъни ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш бўйича иш очиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги Гўрин Гиламбоб маҳалласи Дўстлик кўчасида Мажбурий ижро бюросининг уч ходими электрдан қарздор хонадонга бориб¸ истеъмолчини тармоқдан узиб қўйганида, уй эгаларининг фарзандлари уларни дўппослади.

Ижтимоий тармоқларда 5 июль куни тарқалган видеода уй эгалари фарзандлари МИБ ходимларини ерга ётқизиб тепкилаётгани акс этган.

​Сурхондарё вилояти Мажбурий ижро бюроси ходимининг Озодликка айтишича, калтакланиш оқибатида МИБнинг Шерободдаги икки ходими ўртача оғирликда жароҳат олган.

- Электр қарздорлиги бўйича боришган. Ваколати доирасида электрни узиб қўйишга мажбур эканликларини истеъмолчиларга тушунтиришган. Уй эгалари дағдаға қилиб, ҳақорат қилиб уларни калтаклаган, ўртача оғирликда шикаст етказганлар. Инспекторларимиз ўзларини ҳимоя қилиш учун воқеани уяли алоқа телефонига тасвирга олишга улгурганлар. Бу бўйича Шеробод прокуратураси иш очиб, тергов олиб бормоқда, - деди Сурхондарё вилояти Мажбурий ижро бюроси ходими.

Уй эгаларининг МИБ ходимларига нимага қўл кўтаргани сабаби маълум эмас. Озодлик МИБ ходимлари калтакланган хонадон эгаларига боғлана олмади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати келишмовчилик ва жанжаллар келиб чиқмаслиги учун аҳолига қарзларни вақтида тўлаб боришни тавсия қилди.

- Қарздорларга қарзини узиш учун беш кун муҳлат берилади. Агар шу беш кун ичида узмаса МИБ ходимлари истеъмолчини тармоқдан узиб қўяди. Истеъмолчи қайта тармоққа уланиш учун қарздорликдан ташқари энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима ҳам тўлайди. Битта муаммо иккита ёки учтага айланмаслиги учун қарзни вақтида тўлаб боришларини тавсия этамиз, - деди Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Озодлик суҳбатлашган ходими.

Мажбурий ижро бюроси ўтган ой берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг ўзида МИБ ходимларига қаршилик кўрсатилгани билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Уй эгалари қарз тўлашдан бош тортиб МИБ ходимларини калтаклагани ёки ўзига ўт қўйишга урингани ҳолатлари ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган.

МИБ ходимларига қаршилик қилганлар қандай жазоланади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:09 0:00

Янгийўллик йигит МИБ ходими юзига туфлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Ўтган йил ноябрь ойида Самарқандда электр ҳақини ундириш учун келган МИБ ходимларига болта билан ҳужум қилган хонадон эгаси қамоққа олиниб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистонлик кузатувчилар эса МИБ "эски зўравонча услубда ишлаётгани сабаб унинг фаолияти аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG