Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2021, Тошкент вақти: 22:46

Ўзбекистон олтин сотмай қўйгани ортидан 2 ойда ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларга озайди


2020 йилнинг биринчи икки ойида 1 миллиард долларлик олтин сотилган эди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,5 миллиард долларга камайиб кетди.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, ташқи савдо айланмасидаги манфий салдо Ўзбекистон олти ойдан бери, жумладан 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида хорижга олтин сотмай қўйгани ортидан юзага келган.

Расмий маълумотда таъкидланишича, 2021 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2020 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 1 миллиард 400 миллион долларга ёҳуд 23 фоизга оздир.

Бундан ташқари иморт ҳам ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичига етиша олмаган. 2021 йилнинг икки ойида 3 миллиард долларлик товарлар ва хизматлар импорт қилинган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 8,3 фоизга оз. Экспорт эса 43,2 фоизга озайиб 1 миллиард 490 миллион долларни ташкил қилган.

Бунинг натижасида ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларга озайди. Бу 2020 йилнинг январь-февралига нисбатанташқи савдо айланмаси 2,3 баробарга камайганини англатади.

“Ташқи савдо айланмасидаги манфий салдонинг кескин ўсиши Ўзбекистон олти ойдан бери, жумладан 2021 йилнинг февралида ҳам, олтин сотмай қўгани билан боғлиқ. Қиёслаш учун айтиш мумкинки, 2020 йилнинг биринчи икки ойида 1 миллиард долларлик олтин сотилган эди (жумладан февралда 520 миллион долларлик олтин сотилган. Бу Ўзбекистон экспортининг 38 фоизини ташкил қилган”,- дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

Ҳисоботда таъкидланишича, олтиндан ташқари газ экспорти ҳам кескин камайиб кетган. 2020 йилнинг январь-февралига нисбатан 2021 йилнинг шу даврида газ экспорти 86,2 фоизга камайган. Пул миқдорида ҳисобланадиган бўлса, ўтган йилнинг дастлабки икки ойида 211,1 миллион долларга газ сотилган бўлса, 2021 йилнинг январь-февралида 29 миллион 200 минг долларлик газ сотилган.

Ўзбекистон 2020 йилнинг январь-август ойлари оралиғида 5 миллиард 800 миллион долларлик олтин экспорт қилиб, олтин эскпорти бўйича янги рекордни ўрнатган эди.

Давлат статистика қўмитаси ўшанда бу 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 147,2 фоизга ёки 1 миллиард 800 миллион долларга кўп эканини маълум қилганди.

2020 йилнинг саккиз ойи ичида олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизини ташкил этган. Биргина август ойида Ўзбекистон 2,5 миллиард доллардан кўпроқ олтин экспорт қилган.

2020 йилнинг сентябрида жаҳон бозорида олтин нархи пасая бошлагани ортидан Марказий банк олтин экспортини тўхтатган. 2021 йилнинг 20 март ҳолатига кўра, жаҳон бозорида бир унция олтин нархи 1734,2 долларни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов пандемия даврида олтин экспорти мамлакат бюджетига қўшимча 24 триллион сўм фойда келтирганини билдирган.

XS
SM
MD
LG