Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 00:16

Ангренда 16 яшар қиз 62 ёшли "тиллочи" аёлни пичоқлаб ўлдирганликда гумон қилинмоқда


Тиллочи аёлга урилган пичоқ унинг ховлисидан топилди. (Суратни Ижтимоий тармоқларда ангренлик фойдаланувчилар эълон қилди)

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида халқ орасида “Бибисора Тиллочи” деб ном чиқарган 62 ёшли тадбиркор аёл 13 май куни ўз уйида чавақлаб ўлдирилди. Қотилликда гумонланиб Ангрендаги мактаблардан бирининг 10-синфида ўқийдиган қиз қўлга олинди.

Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлими қотилликда гумонланиб 16 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олингани, шаҳар прокуратураси тергов олиб бораётганини билдирди. Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят мотивлари тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермади.

Марҳуманинг воқеадан хабардор қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, қотиллик ўлдирилган аёлнинг уйида бўлган.

"13 май куни тушдан кейин бўлди бу. Ҳалиги қиз пичоқ уриб баданини илма-тешик қилиб ташлаган. Саксонта жойига пичоқ урган дейишди. Лекин, тиллоларига тегмаган. Пичоқлаш аёлнинг 7 ёшли неварасини кўз олдида бўлган. Бола шокда, руҳшунослар болага ёрдам кўрсатишди".

Марҳумнинг қўшнилари қотил тиллочи аёлнинг заргарлик буюмларига тегмаганини айтишмоқда.
Марҳумнинг қўшнилари қотил тиллочи аёлнинг заргарлик буюмларига тегмаганини айтишмоқда.

Қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган қиз ўқийдиган Ангрендаги мактаб (қайси мактаблиги Озодликка маълум) ўқитувчиси Озодлик билан суҳбатда ўз ўқувчисининг қотилликда айбланаётганидан шокда эканини айтди:

"Аълочи қизлардан эди. Фан олипиадаларида қатнашган. Тўғриси, бу хабар биз учун шок бўлди. Ишонгимиз келмаяпти."

Қотилликда гумонланаётган қиз қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, ота-онаси Россияга ишлагани кетгани сабаб у бувисиникида яшаган:

"Бувиси билан яшаган. Ота-онаси Россияда. Лекин, одобли қиз эканини биламиз".

Пичоқланган “Бибисора Тиллочи”ни яхши биладиганларнинг иддао қилишича, у заргарлик билан бирга "судхўрлик билан ҳам шуғулланган".

Ангренликлардан бирининг Озодликка иддао қилишича, “Бибисора Тиллочи” фоизга пул олиб, одамлар пулини йиллар давомида қайтармаган холлари бўлган.

"Қизни тиллочи аёл билан олди-бердиси бўлганми, билмайман, лекин у аёл одамларга фоизга пул бериш бериш билан шуғ​улланган, фоизи билан қайтараман деб, пул олиб келган, қайтармаган ҳолатлари ҳам бўлган".

Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлими қотилликда гумонланиб 16 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олингани, шаҳар прокуратураси тергов олиб бораётганини билдирди.

"Бу бўйича тергов олиб бориляпти, прокуратурадан олишингиз мумкин".

Ўзбекистонда одамлардан фоизга пул олиб пул бериш билан шуғулланадиганлар учраб туради.​

Пул олди-бердиси юридик ҳужжатларсиз амалга оширилиши оқибатида томонлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади ва баъзи холларда бундай келишмовчилик фожеали якун топади.

Ўтган йил октябр ойида Сурхондарёнинг Қизириқ туманида халқ орасида “Зилола Тиллочи” деб ном чиқарган 36 ёшли тадбиркор Зилола Худоймуродова чавақлаб, ўлдириб кетилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Қотилликда гумонланиб тиллочи аёлнинг доимий мижози бўлган ҳомиладор аёл қўлга олинди.

Қорнида тўрт ойлик хомиласи бор МБ исмли аёл “Зилола Тиллочи”ни тилла тақинчоқлари ва пулларини ўғирлаш мақсадида жиноятга қўл ургани таргов давомида аниқланган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG