Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 15:59

"Mahalla" канали биносидаги ёнғин ортидан телеканалнинг ўнлаб ходими ишсиз қолди


Ёнғин оқибатида таҳририят хоналари, техник жиҳозлар, архив ҳужжатлари ёниб кул бўлган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Mahalla" канали биносида рўй берган ёнғин ортидан телеканалнинг ўнлаб ходими ишсиз қолган.

21 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудидаги “Маҳалла” телеканали жойлашган бинода ёнғин содир бўлган эди.

Аммо, маҳаллий матбуотда ушбу ёнғин етарли ёритилмади.

Исми очиқланмаслигини истаган телеканал ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, ёнғин оқибатида улар ишлаган таҳририят хоналари, техник жиҳозлар, архив ҳужжатлари ёниб кул бўлган.

Ёнғин оқибатида зарурий хужжатларини, ўз иши, нонини йўқотган ходимларга ҳеч қандай тушунтириш ва ёки компенсация ҳам берилмаган

- Ходимларнинг 90% ҳозирги кунда ишсиз қолгани ҳолда, бошқа жойдан иш қидирмоқдалар. Иш топганлари эса, ҳужжатларини қайта тиклаш учун архивма-архив сарсон бўлмоқдалар....Ёнғин оқибатида зарурий ҳужжатларини, ўз иши, нонини йўқотган ходимларга ҳеч қандай тушунтириш ёки компенсация ҳам берилмаган..., - деди телеканал ходимаси.

21 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудидаги “Маҳалла” телеканали жойлашган бинода ёнғин содир бўлган эди.

Ходимлар ёнган ҳужжатларини қайта тиклаш учун архивма-архив сарсон бўлаётганликларини айтишмоқда.
Ходимлар ёнган ҳужжатларини қайта тиклаш учун архивма-архив сарсон бўлаётганликларини айтишмоқда.

Аммо, ёнғин оқибатида телеканал қанчалик зарар кўргани ҳақда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўлиқ маълумот бермади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаев телеканал сайтида қисқа изоҳ билан чегараланган эди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаевнинг телеканал сайтидаги изоҳи.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаевнинг телеканал сайтидаги изоҳи.

Ёнғин ҳақида матбуотда етарли ахборот берилмагани эса телеканал ходимлари орасида ёнғин "атайлаб уюштирилган" деган фаразларни урчитган.

- Ажабланарли ҳол шунда-ки, ушбу ёнғин ҳақида маҳаллий матбуотда етарли маълумот берилмади. .... Ҳудди жиноятни йўқотиш учун “режалаштирилган сценарий” асосида қилингандай ...Ёнғин оқибатида телеканалда мавжуд барча меъёрий хужжатлар, архив ва бошқа зарурий ашёлар йўқ бўлиб кетган, - деди телеканал ходими.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, Ёнғин телеканал биносига кираверишдаги ошхонадан бошланиб, бинонинг охиригача давом этган.

"Маҳалла" телеканали биносидаги ёнғиндан сўнг олинган сурат.
"Маҳалла" телеканали биносидаги ёнғиндан сўнг олинган сурат.

Ёнғин электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Ёнғинда ўлган ёки тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Аммо, Озодлик суҳбатлашган телеканал ходимларига кўра, компютерлар, телекамералар, телевизорлар ёниб кул бўлган.

"Mahalla" телеканалидаги ёнғиндан сўнг
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00

- "Mahalla" телеканали жойлашган бинонинг хоналари сони тахминан 30га яқин бўлиб, уларнинг барчаси ёнди. Ҳар бир хона ичида камида 3та компьютер, 1 телевизор, 1 кондиционер ва мебель жиҳозлари бўлган, - деди телеканал ходими.

"Mahalla" телеканали биноси ҳозирги кунда оппоқ бўз билан ўралиб қўйилган бўлиб, у ерга ҳеч ким киритилмаяпти.

Ўз ишини, хизмат вазифасини севган журналистлар айни дамда сарсонгарчиликда ва тушкун кайфиятда кун ўтказмоқдалар... Телеканалда фақат архив кўрсатувлар айлантириляпти.

- Ўз ишини, хизмат вазифасини севган журналистлар айни дамда сарсонгарчиликда ва тушкун кайфиятда кун ўтказмоқдалар... Телеканалда фақат архив кўрсатувлар айлантириляпти. Журналистлар нима қилишларини билмайди, - деди телеканал ходимларидан бири.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбари ёрдамчиларидан бирининг Озодликка айтишича, ёнғин “Маҳалла” телеканалининг эфир вақтига ўз таъсирини ўтказмаган.

Аммо, ёниб кетган бинода ишлаган ходимларнинг тақдири нима бўлади? Улар энди қайси бинода иш фаолиятини давом эттиради?

Бу саволни телеканал раҳбари ёрдамчиси жавобсиз қолдирди.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG