Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Каттақўрғонда икки қаватли уйлардан бирида портлаш рўй берди, камида уч киши ҳалок бўлди


Каттақўрғондаги портлаш рўй берган турар жой биноси.
Каттақўрғондаги портлаш рўй берган турар жой биноси.

Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрида икки қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлди.

12 апрель куни эрталаб соат 6ларда рўй берган портлаш оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, портлаш рўй берган бинодан одамлар эвакуация қилинган.

Улар Озодликка жўнатган фото ва видеотасвирларда юзи ва бадани куйган ярадорларни кўриш мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, икки қаватли уйларнинг бирида ис гази сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида икки қаватли бинонинг битта подъезди қулаб тушган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қурбонлар ва ярадорларни портлаш содир бўлган кўп хонадонли уй вайроналари остидан чиқармоқда.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қурбонлар ва ярадорларни портлаш содир бўлган кўп хонадонли уй вайроналари остидан чиқармоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов воқеа жойига етиб борган.

Исмини ошкор қилишни истамаган Каттақўрғон шаҳар шошилинч тиббий маркази врачи 4 киши касалхонага оғир аҳволда олиб келинганини Озодликка айтди.

“Тўртта одам олиб келинди, биттасининг аҳволи оғир, танасининг 30 фоизи куйган”, - дейди шифохона врачи.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси портлаш рўй берган турар жой биносида яшашган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, барча қурбонлар ва ярадорлар портлаш содир бўлган кўп хонадонли уй яшовчиларидир.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, барча қурбонлар ва ярадорлар портлаш содир бўлган кўп хонадонли уй яшовчиларидир.

Гувоҳлардан бири Озодликка портлаш содир бўлган жойни милиция ўраб олгани ва тўпланганларни тарқатганини айтди.

Ўзбекистонда газдан нотўғри фойдаланиш натижасида портлаш ва ёнғинлар содир бўлиб туради.

Ҳар йили Ўзбекистонда ўнлаб одам ис газидан заҳарланиш ёки портлаш натижасида ўлади.

Газга бой Ўзбекистонда аҳоли газдан узиб қўйилган. Кўпчилик қўлбола иситиш ускунасидан фойдаланади.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пайсайиб, баъзи жойларда қор ёққанди.

XS
SM
MD
LG