Линклар

Шошилинч хабар
28 феврал 2021, Тошкент вақти: 00:49

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири коррупцияда гумонланиб қўлга олинди


Кубаничбек Жумалиев фирибгарлик ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда гумон қилинмоқда

Қирғизистон парламенти депутати, собиқ Бош вазир Кубаничбек Жумалиев порахўрликда гумонланиб, ҳибсга олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) томонидан 4 февраль куни тарқатилган маълумотга кўра, суд Жумалиевга икки ой қамоқ муддатини белгилаган. У МХДҚ тергов изоляторида сақланади.

Жумалиев фирибгарлик ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда гумонланаётганидан бошқа терговга оид тафсилотлар очиқланмаган.

Аввалроқ Жумалиевнинг ўғли ва яна бир қариндоши ҳибсга олиниб, кейинчалик уй қамоғига чиқарилган эди.

Қирғизистон Молия полицияси хабар беришича, германиялик инвестор собиқ бош вазирни фирибгарлик ва катта миқдордаги маблағни ўзлаштириб юборишда айблаб мурожаат қилган.

Жумалиев қатор масъул ҳукумат лавозимларда ишлаган, жумладан Қирғизистон ҳукуматини 1998 йилда саккиз ой бошқарган.

2015 йилда у "Бир Бол" партиясидан парламентга сайланган.

XS
SM
MD
LG