Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 10:45

Андижонда тинч аҳолига "номутаносиб" ўқ узилгани тан олинди. Навбатдаги қадам қандай бўлиши керак?


Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова 2005 йил 13 майда Андижонда ҳукумат қуролли кучлари тинч аҳолига ўқ узганини тан олди. Озодликнинг “Қурултой” эшиттириши қатнашчилари навбатдаги қадам сифатида “мустақил текширув” ўтказиш лозимлигини урғулашди.

Эшиттиришда қатнашган Андижон фожиаси ҳақидаги фильм муаллифи Шоҳида Ëқуб Светлана Ортиқованинг бу эътирофини “кутилмаган ва олқишга лойиқ” деб баҳолади.

Эшиттиришда 2005 йилда Андижон фожиасини ëритган журналистлар Ғафуржон Йўлдошев¸ Носир Зокир ва Садриддин Ашурлар қатнашди.

Мулозим Андижон қирғинида ҳукумат қўли борлигини тан олди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:47:27 0:00
Бевосита линк


Шу пайтгача ҳукумат расмийлари Андижонда тинч намойишчилар қуролли жангарилар томонидан ўлдирилгани айтиб келишган.

Бироқ, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова куни кеча Андижонда аҳолига қарши номутаносиб қурол ишлатилганини тан олди.

2005 йил 13 май куни Андижондаги норозиликлар пайти расмий маълумотларга кўра 187 киши ҳалок бўлган эди.

Воқеа гувоҳларига таянган “Қурултой” иштирокчилари эса, ҳукумат кучлари тинч намойишчиларни ўққа тутиши оқибатида камида минг киши ҳалок бўлганини айтишди.

XS
SM
MD
LG