Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

ЕВРОПА ИТТИФОҚИ АҚШ ЯҚИН ШАРҚ СИЁСАТИНИ ТАНҚИД ҚИЛМОҚДА


Адолат Малик

у узоқ ойлар мобайнида Яқин Шарқдаги беқарорликни тугатишга қаратилган кўплаб дипломатик ташаббуслар деярли самара бермаган вазиятда, Иттифоқ қандай режа ва ҳаракатлар орқали шу мақсадга эришмоқчи эканини аниқ билдирмади. Люксембург учрашувида қатнашган Испания ташқи ишлар вазири Хосеп Пике ҳозирнинг ўзида бир қатор сиёсий ташаббуслар борлиги ва муҳими уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун шароит яратиш эканини таъкидлаб ўтди.

Шундай қилиб, Пике ва Европа иттифоқининг ташқи алоқалар ва хавфсизлик масалалари бўйича маъсул вакили Хавиер Солана Исроил ва Фаластин расмийларини сулҳ ўрнатишга кўндириб кўриш учун пайшанба куни Қуддусга боришди. Ташриф арафасида мухбирлар билан учрашган Солана жумладан шундай деди: "Эртага Европа иттифоқи вакиллари бизнинг бу масала бўйича позициямизни билдириш учун минтақага боради. Раисимиз Проди қайд этганидек, бу позиция шундан иборат-ки,томонлар БМТнинг сўнгги резолюциясини зудлик билан хаётга тадбиқ этишлари керак,"- деди Солана.

Аввалги эшиттиришларимизда маълумот берганимиздек, БМТ хавфсизлик кенгаши ўтган якшанба куни қабул қилган ушбу резолюцияда сулҳ ўрнатиш талабидан ташқари, Исроилнинг Фаластинга қарашли шаҳарлардан чиқиб кетиши ва томонларнинг сиёсий музокараларни қайта бошлаши зарурлиги та.кидланилади. Пике ва Солана Яқин Шарқ ташрифи давомида БМТнинг март ойида қабул қилган Фаластин давлатини яратиш борасидаги резолюциясини ҳам муҳокама этишларини билдиришди. Европа иттифоқи расмийлари, ушбу хужжатлар хаётга тадбиқ этилиши учун Исроил биринчи бўлиб ҳаракат қилиши керак,деб ҳисобламоқдалар. Бунинг учун эса,Исроил Фаластин маъмурияти ва унинг раҳбарига ҳужумларни тўхтатиши даркор. Испания ташқи ишлар вазири Пике бу хусусда шундай деди: "Биз терроризмга қарши курашни тамолила қўллаб- қувватлаган холда,Фаластин маъмуриятини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларни зинҳор оқлай олмаймиз. Чунки бу маъмурият Фаластин халқининг қонуний вакили ва Фаластин давлати келажагининг пойдеворидир. Фаластин давлатини яратиш ғояси низони буткул тугатишга қаратилган чора- тадбирларнинг бир қисмини ташкил этади"-, деди Испания ташқи ишлар вазири.

Маълумотларга кўра,чоршанба кунги йиғилишида Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Фаластин маъмурияти раҳбари Ясир Арафат билан учрашиш имкони бўлса, делегацияга Испания бош вазири Хосе Мария Азнар раислик қилиши ҳақида келишиб олган эдилар. Хавиер Солана эса ушбу ташрифнинг бош мақсади Арафат билан учрашиш эканини билдирди. Бироқ пайшанба куни Қуддусга борган Европа Иттифоқи делегацияси таркибида Азнарнинг бўлмагани Исроил расмийларининг делегация аъзоларига Арафат билан учрашишга рухсат бермагани даракчисидир. Исроил расмийлари Европа Ититфоқи вакиллари билан учрашишга тайёр эканликлари, бироқ Пике ва Солананинг Арафат билан учрашишлари масаласида ижобий жавоб бера олмасликларини ма.лум қилишган.

Яқин Шарқ ташрифи давомида Европа иттифоқи расмийлари минтақада тинлик ўрнатиш бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббусини хам ўртага қўйишади. Бироқ ҳозирнинг ўзиданоқ Қўшма Штатлар расмийлари бу ғояни рад қила бошлашди. Чоршанба куни ана шу режага муносабат билдирган АҚШ давлат котиби Колин Пауэл бу каби анжуман,унинг нима мақсадда ўтказилиши аниқ бўлган тақдирдагина ташкил қилиниши кераклигини таъкидлади.

Исроил,Фаластин маъмурияти раиси Ясир Арафат бош қароргоҳи атрофида қамал ўрнатган,ҳамда Фаластинга қарашли шахарларга қўшинларини олиб кирган ҳозирги вазиятда,араб дунёсида Исроил ва яҳудийларга қарши хиссиётлар кучайиб бормоқда. Ҳиссиётлар ҳарорати шу қадар кўтарилиб кетганки, Исроил билан дипломатик муносабатларга эга Миср ҳукумати Исроил расмийлари билан алоқларини жиддий чеклашини эълон қилди. Таҳлилчилар назарида,бу харакат орқали Қохира ҳукумати мисрликлар ва кенгроқ олганда,араб дунёсига ўзининг Исроил олиб борётган ҳатти-ҳаракатларидан норози эканини намоиш қилишга интилмоқда. Айни мақсадда Миср раҳбарияти Фаластиннни қўллаб- қувватловчи ва Исроил ҳаракатларини қораловчи намойишлар ўтказилишига ва маҳаллий матбуотда ҳам Исроилни танқид қилувчи мақолалар чоп этилишига рухсат берган.

Европанинг мусулмон аҳолиси катта бўлган мамлакатларида ҳам антисемитизм кайфиятлари кучайиб бормоқда. Францияда синагога ва яҳудийларга қарашли қассобхона ёндириб юборилган. Германияда бир гуруҳ осиёликлар яҳудий миллатига мансуб икки америкаликни калтаклашган.

Мусулмонлар,насронийлар ва яҳудийлар учун бирдек муқаддас бўлган заминда ҳар куни қон тўкилаётгани нафақат сиёсатчилар,балки диндорларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Пайшанба куни дунё католикларининг олий руҳонийси Иоан Павел иккинчи ҳам,Яқин Шарқдаги вазиятга муносабат билдириб,Фаластин халқига нисбатан қўлланаётган адолатсизликлар, ҳамда адоватдан бошқа ҳеч нарсага олиб келмайдиган қасос харакатларини қоралади.
XS
SM
MD
LG