Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:01

Дания ва АҚШлик мутахассислар, она сути болаларнинг ақлий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, деган таҳминнинг тўғрилигини тасдиқловчи янги маълумотларни тўплашга муваффақ бўлишди.


Бек Нормуҳаммад

Олимлар Копенгагенда истиқомат қиладиган уч ярим минг ëш йигит-қиз орасида тадқиқотлар ўтказишган. Тажрибаларда иштирок этган ва гўдаклигида бор йўғи бир ой давомида онаси томонидан эмизилганларнинг ақлий фаолият коэфициэнти 100 баллдан сал паст экани аниқланди. Икки-уч ой она сутини эмганлар орасида бу ўрсаткич 101,7 баллни, тўрт ойдан, олти ойгача кўкракдан узилмаганлар орасида 102,3 баллни ташкил этган. Она сутидан етти ойдан, тўққиз ойгача баҳраманд бўлганлар орасида эса, ақлий фаолият коэффициэнти 106 баллга етади. Бироқ, тажрибалар айни пайтда шуни ҳам кўрсатмоқдаки, тўққиз ойдан катта болаларни она сути билан эмизиш ақлий фаолият коэффициэнтиннг пасайишига олиб келар экан. Бу ҳақдаги ҳулосалар Америка медицина ассоциацияси журналининг сўнгги сонида эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG