Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:36

“Нью Йорк шаҳрида Эроннинг “Таъзия” номли мусиқали спектакли премьераси бўлди.


Хасанжон

Нью Йорк шаҳридаги театр томошабинлари ўтган ҳафтада Эрондан ташқарида, аниқроқ айтганда Америка саҳнасида намойиш этилган форс тилидаги “Таъзия” номли мусиқали спектаклни биринчи маротаба томоша қилишди. “Таъзия” спектакли мусиқали парчалар тўпламидан иборат бўлиб, унда пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотидан кейин 680 йилдаги воқеалар акс этган.
Дамашқ ҳалифаси Язд ва пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг набираси Имом Хуссайн ўртасида келиб чиққан можаро охир-оқибат Бағдод яқинидаги Карбало учун бўлган жангда Хуссайннинг ўлдирилиши ва хозирги Эрон худудида шиа мазҳабининг пайдо бўлиши билан тугайди. Эронлик болалар “Таъзия” эпик асарини яхши биладилар. У болалар орасида жуда машҳур.
Браун университети антропологи профессор Виллиам Бийман “Таъзия” асари Шиа мазҳабига эътиқод қилувчилар учун фундаментал ҳикоя эканини айтди.
“Хуссайн ҳақидаги ҳикоя, масалан Насронийларнинг Исо пайғамбар вафот этиши ва қайтадан тирилиши ҳақидаги ҳикоя каби муҳим аҳамиятга эга. “Таъзия” ўта муҳим қадрият ҳисобланади ва у Эрондаги ҳар бир соҳада тарғиб этилади. У сиёсий, аҳлоқий ва диний ҳаётда муҳим пойдеворга айланган”,-деди.
Фестивал ташкилотчилари, 11 сентябр воқеаларидан кейин айрим кишилар орасида Исломга қарши кайфиятлар пайдо бўла бошлаганига жавобан кўрилаётган чораларнинг бир қисми сифатида “Таъзия” труппаси АҚШга таклиф этилганини маълум қилдилар.
Петер Челковский Нью Йорк шаҳридаги Яқин Шарқ тадқиқотлари институтида профессор бўлиб ишлайди. У “Таъзия” асари бўйича нафақат ғарб, балки докторлик диссертациясини ёқлаган Теҳрон Университетининг етакчи олим ҳисобланади. Унинг айтишича, энг гуллаб яшнаган пайтда “Таъзия”нинг драматик кўринишдаги юзлаб ҳикоялари мавжуд бўлиб, унинг асрлар давомида саҳналаштирилмаган қўлёзмалари Ватикан архивида ҳам борлигини айтди.
Челковский Эронда “Таъзия” спектаклида юзлаб актёрлар қатнашса, Нью Йоркдаги Линколн марказида намойиш этилган спектаклда 18 киши қатнашганини, уларнинг асосий қисми профессионал актёрлардан иборат эмаслигини айтди.
Петер Челковский сўзида давом этиб: “Уларнинг ҳар бири ўз касбига эга. Линколн марказидаги спектаклни ижро этганлар орасида бир нафар тиш доктори бор. Бошқа бири эса завод эгаси. Ушбу актёрлар ҳаётнинг турли соҳаларида фаолият олиб борадилар. Бу уларнинг садоқати. Машқ қилганлари учун улар профессионаллар”,-деди.
“Таъзия” спектаклини саҳнада намойиш этиш учун дастлаб 28 киши келиши белгиланган эди. Аммо АҚШ консуллиги расмийлари 10 кишига жумладан уч қисмдан иборат “Таъзия” спектаклининг иккинчи қисм қаҳрамони Муҳаммад Баракатипурга ҳам виза беришни рад этдилар. Ўз навбатида бу спектаклнинг иккинчи қисмини бошқаси билан алмаштиришни ҳамда актёрлар сонини 12тадан 9тага камайтиришни тақозо этди. Шунга қарамай спектаклнинг асосий мазмунига путур етгани йўқ.
Браун университети антропологи профессор Виллиам Бийманнинг айтишича, Эронда “Таъзия” спектаклида қатнашиш ва уни молия билан таъминлаш ҳайрия иши ҳисобланар экан. Актёрлар, уларнинг либослари ва спектакл пайтида томошабинларга тарқатиладиган овқатлар ҳам жамоатчилик маблағи ҳисобидан қопланади.
Нью Йоркдаги Линколн марказида намойиш этилган спектакл пайтида томошабинларга овқат тарқатилмади. “Таъзия” спектаклини кўриш учун келганларнинг кўпи чипта учун 55 доллардан пул тўладилар. “Таъзия” спектакли Нью Йорк шаҳрида 21 июлгача намойиш этилади.
XS
SM
MD
LG