Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:21

Плзен Божхона идораси бошлиғи ўринбосари Петр Эхлер, Чехия ва Германия божхона хизматчилари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи халқаро жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олганини билдирди.


Чехия божхонаси ходимлари Германияга гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланиб келганида гумон қилинган шахсни Карлови Вари туманида қўлга олди. Айни пайтда, Германиядаги ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ҳам беш кишини ҳибсга олди.
Ушланган шахснинг уйида тинтув ўтказилганида 96 грамм наркотик ва тоза гиёҳванд моддага аралаштириладиган 80 грамм оқ рангли модда топилди. Бундан ташқари, тинтув давомида 10.000 евро ва бир миллион крон нақд пул топилди. Бу 32.000 АҚШ долларига тенг. ЧТК ахборот агентлигининг билдиришича, божхона ходимлари анча вақтдан бери шу иш юзасидан кузатув олиб бориб, бир нечта операциялар қандай амалга оширилганини синчковлик билан ўрганганлар, сўнг наркотиклар операция-сига алоқадор шахсларни қўлга олганлар.
** ** **
БМТ Афғонистонда наркотиклар ишлаб чиқариш Толиблар давридаги рекорд даражадан анча камайганини маълум қилди. Шунга қарамай, наркотиклар ишлаб чиқариш Афғонистондаги асосий ноқонуний саноат бўлиб қолмоқда. БМТ қошидаги Наркотикларни назорат қилиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш агентлиги томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, бу йил Афғонистонда 3.400 тонна кўкнори етиштирилган. Ҳисоботда шунингдек, Афғонистон наркотиклар етиштириш бўйича дунёдаги етакчи давлат бўлиб қолаётгани таъкидланган. Агентлик директори Антонио Мариа Коста, бу йилги кўкнори ҳосили ўтган йили куз фаслида Толиблар хокимиятдан кетаётган пайтда уруғи сепилган экиннинг маҳсули эканини, шу сабабли, бу йилги юқори ҳосил ўтиш даври ҳукуматининг наркотикларга қарши олиб бораётган кураши муваффа-қиятсизликка учраганини англатмаслигини таъкидлади. Антонио Мариа Коста халқаро ҳамжамиятни гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда Афғонистон ҳукуматига ёрдам беришга чақирди.


** ** **
Дунёдаги энг кўп электрон машиналарга эга давлатлардан бири ҳисобланган Жанубий Кореяда яқинда кибернетик жиноятларга қарши уч кунлик халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Кибернетик жиноятлар муаммоси билан шуғулланувчи ўттиз етти давлатдан Жанубий Кореяга келган юқори лавозимли полиция мутахассислари, давлат чегараларига қарамасдан интернет тармоғи орқали жиноят содир этадиган шахсларни таъқиб қилиш учун жаҳон миқёсида текширувлар олиб борилиши кераклигини таъкидладилар.
Бош қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган Интерпол ташкилотига 179та давлат аъзо. Бу ташкилот турли давлатларнинг полиция органлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириб келади. Сеул шаҳридаги анжуман, Интерпол томонидан кибернетик жиноятлар борасида уюштирилган биринчи тадбир бўлди. Интерполнинг АҚШ бўлими вакили Марк Гудмэн, кибернетик жиноятлар ҳусусида 50 – 60та давлатнинг ўз қонунлари борлигини, аммо юздан ортиқ давлатда компютерлар тармоғида содир этилган жиноятлар учун қонун қабул қилинмаганини айтди.
Жанубий Кореяда 2001 йилда кибернетика оламда содир этилган жиноятлар 2000 йилдагига қараганда 126 фоизга кўпайди. Бошқача қилиб айтганда, 2000 йилда 33.289та жиноят содир этилган бўлса, 2001 йилда 39.482та жиноят содир этилди.
Осий минтақасидаги тўртинчи энг йирик иқтисодиётга эга бўлган Жанубий Кореяда компютер тармоқларидаги хакерлик, компютер вирусларини тарқатиш ва инвесторларни алдаш – энг кўп содир этилган жиноят турлари ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG