Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:50

Қамоқдан мактуб


"Кўп юрган илоннинг кўзига оëғи кўринади" деган мақол бор қозоқларда.Бу мақол бугун узоқ вақт мансаб курсисида ўтириб ўзини "мутлақ ҳақман "деб ўйлаган элбошиларга нисбатан ишлатилмоқда. Қозоқистонда журналистлар ва президент ўртасида мана бир йилдан бери давом этаëтган зиддият борасидаги радиомақола матнини эътиборингизга тақдим қиламиз.

Қамоқда жазо ўтаëтган Сергей Дуванов ўз сафдошларига мактуб билан мурожаат қилди. журналистнинг Қамоқдан йўллаган мактуби билан танишган Қозоғистондаги журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоли Розлана Таукина гапиради;-
"Ғамгин бир оҳангда ëзилган бу мактубда умид туйғулари ҳам йўқ эмас.Аммо Сергейда бугун эрта қамоқдан чиқаман деган иллюзия йўқ. У қийин пайтда ëнида турган сафдошларига миннатдорчилик билдириб¸ уч-ярим йилдан кейин бўлса ҳам озодликка чиқишини¸ курашини яна давом этиришини айтган."

Биз Розланадан сиз Сергейни қамоқҳонага бориб кўрдингизми соғлиги қандай деб савол сўраганимизда у :
"Ҳозир у ўзини яҳши ҳис қилмоқда.олдинроқ грипп ва бронхитни бошидан ўтказди." деб маълум қилди.

Журналистларни ҳимоя қилиш жамияти фаоли Розлана Таукина Сергей Дуванов иши халқаро ҳамжамият талаби бўйича 11 март куни қайта кўриб чиқилиши кутилаëтганини айтади:
"Биз 11 март куни бўладиган маҳкама Дувановни оқлайди деган фикрдан йироқмиз.Лекин шуни айтиш керакки Дувановни ҳимоя қиладиган ташкилотлар сони кундан кунга кўпаймоқда.Масалан Берлин шаҳрида Европа журналистлари конгреси Дуванов ҳимояси билан шуғулланувчи жамғарма таъсис қилди."

Розлана Таукина бошқа бир неча ташкилотлар ҳам Журналист Дувановни ҳимоя қилаëтганини айтади
"Дуванов иши маркази Ню- Йоркда жойлашган "Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси"¸маркази Парижда бўлган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти¸ва бош қароргоҳи Брюсселда бўлган 'Журналистлар ҳалқаро федерацияси" диққат марказида қолмоқда."

Шу ўринда Сергей Дуванов ишининг ҳуқуқий тарафлари билан қизиқиб Қозоқистондаги "Одил сўз" ташкилоти ҳуқуқшуноси Гана Красилниковага мурожаат қилдик.Гана Красилникова журналистлар дуч келаëтган муаммолар Қозоғистон қонунларининг боши кетига тўғри келмаганлиги билан боғлиқ дея гапиради:
"Бу иш яқинда қонунларга киритилган ўзгартишлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.Ҳудди шу боис ҳукумат ўзига ëқмаган оммавий аҳборот воситаларини йўқ қилиш имкониятига эга бўлди."

Таҳлилчилар журналистларга қарши кураш раҳнамоси сифатида Назарбоев тарафга қараб ишорат қилмоқдлар
Назарбоев эса ўз навбатида журналистлар жиловини ҳуқуқ тартибот органларига ҳавола қилди:
''Мамлакат прокуратураси¸ҳуқуқ- тартибот органлари қаëққа қараяпти ўзи¸.Бундан буëғига раҳм- шафқат бўлмайди.Барча ҳақорат ва тухматлар юзасидан текширув олиб борилмоқда ''.

Ҳўш Назарбоев "тухмат" деб атаëтган мақолаларда нима ëзилмоқда?

Қирғизистондаги мустақил" Пирамида "телекомпанияси муҳаррири Динара Суюмалиева гапиради:
"Агар ҳукумат ëлғонларини ëзаëтган давлатга тегишли нашрлар бунинг учун ойлик олаëтган бўлса¸мустақил¸ тўғрироғи муҳолиф нашрлар ҳақиқатни рўй- рост ва бунинг эвазига моддий манфаат кўрмаса ҳам айтмоқда. Албатта муҳолиф нашрларда ҳис-ҳаяжонлар устун..Аммо ҳозир жамиятнинг ўзи бир тарафлама бўлиб қолди. Матбуот жамиятдаги воқеликни филтрсиз¸ андишани бир четга қўйиб акс эттирмоқда ҳолос."
.
Суҳбатдошимиз Рoзлана Таукина айнан шу мақолалар боис Сергей ҳозир турмада ўтирибди дея гапирди.

Кузатувчилар орсида"журналист бўлиб туриб муҳолифатчиларга қўшилгани учун Сергей бу кўргиликларга дучор бўлди" деган фикр ҳам бор.
Биз Рoзлана Таукинанинг бу борадаги фикрини ўргандик.
Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти фаоли Рoзлана Таукина берган жавоб эса мақоламизга якун ясади:
"Уни шак- шубҳасиз муҳолифатчи деб бўлмайди. У юксак гражданлик намунасини кўрсатди ҳолос. Бу ибратга лойиқ. Акс ҳолда бизнинг ўлкамизга демократия юз йиллар давомида Хитойча услуб билан кечикиб келиши мумкин. Биз эса бунчалар узоқ кутишни истамаймиз."
XS
SM
MD
LG