Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:26

Уруш арафасидаги анжуман


Женева шаҳрида ўтаëтган анжуманнинг уруш арафасига тўғри келгани тасодиф бўлса ҳам Ливиянинг бу анжуманда раҳбарлик қилаëтгани оқ уй тарафидан мақулланмагани табиийдек кўринмоқда. Зеро расмий Вашингтон 1998 йили Америка ҳаво ширкати учқичида содир бўлган террор амалиëтидан кейин, Ливиянинг бу комиссияга раҳбарлик қилишга маънавий ҳаққи йўқ деб ҳисоблайди Шотландия ҳаво ҳудудида рўй берган террор амалиëтида 270 нафар инсон қурбон бўлган эди. Оқ уй бу террор амалиëтида Ливиянинг қўли борлигини иддао қилиб келмоқда. Инсон ҳуқуқларини бузаëтган давлат қандай қилиб ўзгаларни танқид қилиши мумкин?

53 аъзо давлатни ўзида бирлаштирган комиссия ўзининг 6 ҳафталик баҳорги сессиясини ушбу зиддиятли савол қаршисида бошлади. Бу саволлар террор гуруҳларига бошпана бераëтганликда айбланаëтган Ливия ва айни вақтда Чеченистонда уруш олиб бораëтган Россия, Инсон ҳуқуқларини топтаëтган Куба, Ҳитой, Жазойир, Судан, Зимбабва давлатларига ҳам тегишлидир. Инсон ҳуқуқларини кузатиб борувчи ташкилот раҳбари Кеннет Рот бу мамлакатларнинг комисиядаги иштироки инсон ҳуқуқлари масалаларига баҳо беришда мураккаблик туғдираëтганини айтади.

"Кундан кунга комиссия фаолияти зўравонликни ҳимоя қилиш ташкилотига ўҳшаб бормоқда.Комиссия таркибига кириб олган давлатлар ўзлари олиб бораëтган сиëсатни танқиддан ҳоли xудудга айлантириш учун тиришмоқдалар ҳолос. "

Аммо кузатувчилар БМТнинг ўтган йилги сессияси анча самарадор бўлди деган фикрни ҳам илгари сурмоқдалар. Масалан комиссия Зимбабвадаги репрессияларни Эрондаги муаммолар ва Россия хукуматининг Чеченистондаги xунрезликларини қоралаб ҳужжат қабул қилганини эслаш мумкин. Шунингдек комиссия Ироқ, Афғонистон Босния, Сербия ва Черногорияга махсус маърузачилар жўнатилди. Шу ўринда Ўзбекистонда фуқароларни қийноқларга солиш ҳолатини ўрганган Ван Бовен сафарини ҳам эслаш мумкин. Ташриф самараси сифатида 62 варақли ҳисобот эълон қилинди. Сессия кейинчалик бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиши кўзда тутилган Ўтган ҳафта АҚШ давлат департаменти воизи Ричард Боучер Америка Ироқдаги ҳуқуқ бузилишларини дунëда юзага келган вазиятдан ажратиб таҳлил қилмоқчи эмас деб билдирди. "Биз ҳар бир ҳолатни мавжуд вазиятдан келиб чиқиб Бирлашган Миллатлар Tашкилоти инсон ҳуқуқлари комисиясида кўрилишини истаймиз."

Комиссия ичидаги мусатақил кузатувчилар сессия давомида Ироқ масаласи музокаралар учун майдон бўлишини таъкидлаб кун тартибига Туркманистон, Россия ва Эрон каби давлатлардаги ҳуқуқ топталишлар ҳолати ҳам киргизилганини айтмоқдалар. Шунингдек БМТ маҳсус Марузачиси Ван Бовен тарaфидан тайëрланган 62 саҳифали ҳисобот ҳам анжуман иштирокчилари эътиборига ҳавола қилингани айтилмоқда. Хисоботда "қийноқлар ва бошқа турдаги адолатсиз ҳаракатлар ўзбек қамоқҳоналарида систематик тарзда амалга оширилмоқда" дейилади.

Женевада ўтаëтган БМТ инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилиши у ëки бу резолюцияни қабул қилиши учун кўпчилик овозга эга бўлишлари керак.Аммо лавҳамиз бошида ҳуқуқ ҳимоячиси Кеннет Рот айтганидек -"Ливия бошчилик қилаëтган комиссия ичида бунга эришиш мушкулдек кўринмоқда".
XS
SM
MD
LG