Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:11

Эроннинг сукути розилик аломатими ?


Расмий Теҳроннинг Саддам Ҳусайнга меҳр- муҳаббати йўқлиги маълум, ва Саддам Ҳусайн 8 йиллик уруш сабабчиси сифатида кўрилмоқда. Аммо АҚШнинг Ироқ ҳудудларида ҳарбий амалиëтлар олиб бориши Эрон режими учун хатарли эканини Расмий Теҳрон яхши тушуниб турибди. Вашингтон эълон қилган "жаҳолат ўқи"да жойлашган навбатдаги давлатлар Эрон ва Шимолий Кореядир.

Эрон шунга қарамасдан 20 март куни бошланган Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатларга муносабатини ўтган жума кунига келиб билдирди. Нега Эрон ўз муносабатини билдиришга шошмади?

Теҳронлик социолог Эҳсон Ҳарагий ўз мамлакатидаги фуқароларнинг уруш ҳақидаги безовта туйғулари ҳақида гапиради.

"Эронликлар Саддам Ҳусайн ҳақида жуда салбий фикрга эга. Улар, айнан Саддам Xусайнни саккиз йиллик уруш сабачиси деб билишади. Аммо улар учта сабабга кўра урушни қоралашмоқда. Биринчидан, 1953 йилиАҚШ тарафидан Эронда амалга оширилган давлат тўнтаришини унутишгани йўқ. Иккинчидан, эронликлар такаббурликни ëмон кўришади.Уларнинг фикрича АҚШ бошқа миллатларга камситиш назари билан қарамоқда.Учинчидан ,эронликлар Ироқ аҳолисининг Саддам Ҳусайн даврида кўрган азоб уқубатлари устига-устак яна муаммолар гирдобида қолишини адолатсизлик деб ҳисоблашмоқда", - дейди.

Бошқа бир суҳбатдошимиз Женевадаги Халқаро муносабатлар институти профессори Муҳаммад Ризо Жалилий ҳукумат доиралари ва оддий халқ ўртасидаги урушга муносабат фарқли эканига эътиборимизни қаратади. "Шуниси қизиқки, эронликлар урушга қарши норозилик тадбирларини амалга оширмадилар.Бу Эронликлар Ироқликларга қарши эканини англатмайди балки Эронликлар Ироқ типидаги авторитар режимларга қарши чиқмоқдалар. Аммо бу ҳолат, эронликлар америкаликларга қарши, деган фикрни ҳам келтириб чиқармайди.Урушга қарши чиқаëтган Эрон ҳукуматининг кўз қараши эса Америкага қарши анъанавий мафкура билан боғлиқ", - дейди

Расмий Теҳрон Ироқ ҳарбий амалиëтлар билан эмас, балки БМТ қарорига кўра қуролсизлантирилиши лозим, деб ҳисоблайди.Шу билан бирга Эрон мулозимлари урушга бетараф муносабатда бўлишга ҳаракат қилмоқдалар.Эрон Саддам Ҳусайн ўрнига келадиган янги режим билан низога киришни истамаяпти,дейди професор Жалилий.
"Ҳукумат расман урушга қарши чиқмоқда, аммо бу муносабат ўта аниқ акс этган холислик билан билдирилмоқда.Агар Эронликлар бу низога у ëки бу шаклда тортилсалар, келажакда кўп нарса йўқотишлари мумкин. Эроннинг сукути бу ерда розилик аломати каби кўринмоқда. Америкаликлар эронликка қарата" Агар сиз аралашмасангиз сизни тинч қўямиз "деганга ўҳшайди", - дейди.

Аммо Эронни АҚШнинг Покистон ва Туркия билан алоқалари ташвишга солаëтган кўринади.

Ал Ансори гапиради:
"Ҳукуматдаги консерватив кайфиятдаги раҳбарларни ҳавотирга солаëтган нарса- гўëки Нажаф озод қилиниш билан бошланадиган мунозараларга боғлиқ.Бу ҳолат Шиалар маркази Комга нисбатан таҳдидни пайдо қилади.Оқибатда Эрон давлатининг диний асослари дарз кетиши мумкин", - дейди.

Бу хавотирлар боис Эрон мулозимлари Ироқнинг урушдан кейинги ҳукуматига таъсир ўтказиш илинжида бўлмоқдалар. Улар бу мақсадда Ироқдаги мухолиф гуруҳлар яъни шиалар ва курдлар билан Эрон ҳудудида мунозара олиб бормоқдалар, дейди Наражий

"Шиалар, курдлар Саддам душманларидир улар айни пайтда Эрон билан дўстона муносабатда бўлиб келмоқдалар. Албатта Эрон келажакда АҚШ ҳарбийлари назоратида бўлмайдиган, демократик Ироқ билан ҳамкорлик тарафдори. Бундай ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш Эрон учун Саддам билан бўлган муносабатдан кўра осонроқ бўларди.Саддам чидаб бўлмас даражада ғирром,мунофиқ, ва бешафқат бир шаҳсдир", - дейди.

Професор Жалилийга кўра келажакдаги Ироқ сиëсий бошқарув тизимида шиаларга ўрин берилиши, икки мамлакат муносабатларида ижобий ўзгаришларга олиб келади.
XS
SM
MD
LG