Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:44

29 май куни АҚШ ва Тожикистон наркотиклар контрабандасига қарши кураш ҳақидаги шартномани имзолади.


Келишувга кўра, АҚШ ҳукумати Тожикистонга 2.4 миллион доллар маблағ беради. Мазкур =ужжатни Тожикистон Бош вазири ўринбосари Саидамир Зуҳуров ҳамда АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Кеннет Росс имзоладилар. АҚШ дипломати, мазкур хужжат 2003 йил 27 январ куни АҚШ ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасида наркотикларни назорат қилиш бўйича ҳамкорлик ҳақида эришилган шартномага қўшимча эканини таъкидлади. 2.4 миллион доллар маблағни Тожикистондаги ҳуқуқ-тартибот органларига тақсимлаш учун АҚШ томони ўз элчихонасига қўшимча консул лавозимини ажратади.



31 май куни Сингапурда бошланган Осиё хавфсизлиги анжуманида АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Пол Вулфовиц ҳам қатнашди.
У ўз нутқида, Афғонистон ҳозир ҳам халқаро терроризм курашига тахдид солаётганини таъкидлади. Пол Волфовиц Афғонистонда муваффақиятга эришилганига қарамай, мамлакатда ҳозир ҳам муаммолар борлигини таъкидлади. Унга кўра, 2001 йил октябр ойида Толиблар ҳаракати ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг пайдо бўлган вакуумни маҳаллий лидерлар тўлдирганлар. АҚШ расмийси, улар Афғонистон халқи эмас, балки шахсий манфаатларини кўзлаб иш кўраётганларини урғулади.
Пол Волфовицга кўра, халқаро террорчилар Индонезия, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон давлатларида қатор ҳужумлар уюштириш орқали катта йўқотишга учраганлар. Чунки, уюштирилган террор ҳужумлари мазкур давлатлар ҳукуматларини халқаро терроризмга қарши қатъий чоралар кўришга ундаган.



Шу ҳафтада Москвада бўлиб ўтган матбуот брифингида Россия Ички ишлар вазирлигининг иқтисодий жиноятлар бўлими бошлиғи Андрей Леонтенков ўтган йили Россияда қиймати 8.5 миллион рублни ташкил этган 32 мингта соҳта банкнотлар муомаладан олиб ташланганини маълум қилди.
Мазкур соҳта пулларнинг тахминан 35 фоизини 100 рубллик ва 30 фоизини 500 рубллик банкнотлар ташкил этади. 1000 рубллик қалбаки банкнотлар сони 32 баробарга кўпайиб, 2.5 миллион рублни ташкил этган.
Леонтенковга кўра, Россия милицияси ходимлари 81 мингта хорижий банкнот, жумладан қиймати 80.000 бўлган қалбаки АҚШ долларини мусодара қилган. Қаллоблар томонидан тайёрланган барча соҳта хорижий пулларнинг 98 фоизини АҚШнинг 100 долларлик банкнотлари ташкил этади. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Россияда соҳта пулларни тарқатаётган 65 нафар хорижлик фуқаро қўлга олинган. Уларнинг 45 нафари собиқ Совет Иттифоқи республикалари фуқароларидир.



Азиз Озодлик тингловчилари, “Жиноят ва жамият” рукнининг бугунги сонини Руминияда коррупцияга қарши кўрилаётган чора ҳақидаги маълумотлар билан якунлаймиз.
Маълумки, 2007 йилда Руминия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун Иттифоқ вакиллари билан расмий музокаралар бошлашга умид қилмоқда. Сўзлашувлар бошланишидан олдин Руминия ҳукумати бир қатор янги қонунлар қабул қилди. Хусусан, жорий йил март ойида коррупцияга қарши қабул қилинган янги қонунга кўра, агар парламент ва ҳукумат аъзолари мамлакат ва чет эл банкларида 10 минг евродан ортиқ пулга эга бўлсалар, шу ҳақда маълум қилишлари лозим. Улар аниқ миқдорни кўрсатишлари мажбурий эмас. Фақат, 10 минг евродан ортиқ маблаққа эга эканликларини тасдиқласалар бас. Янги қонун кучга кирганидан кейин Руминия парламентининг 484 аъзосидан 150дан ортиғи қўшимча иш ёки ўз бизнесига эга эканлигини тан олди. Энди улар июл ойигача ёки парламент азоси бўлиб қолишни ёки бизнес фоалияти билан шуғулланишни танлашлари лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG