Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:25

Берлин қўзғалонига 50 йил тўлди.


Берлин марказида, Рейҳстаг олдидаги катта шоҳкўча 17 июн деб аталади.Гидлар , сайëҳларга,бу кўча 1953 йил воқеаларини ҳотирлаш учун шундай ном олганини айтишади.Ҳўш нима бўлган эди 1953 йил 17 июн куни?

Биз бу саволни ГДР даврида тақиб остида бўлган, собиқ диссидент,Германиялик инсон хуқуқлари ҳимоячиси Эккеҳард Маасга бердик:

- Бу, азоб -уқубатлардан тўйган халқнинг ҳиссиëтларга тўла норозилиги эди.Халқ, ғарбда яшаëтганларнинг фаровон ҳаëти билан ўз ҳаëтини солиштириб кўриб, ўзининг нақадар нотавон аҳволда эканлигига амин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йилдан кейин Берлин шаҳри иккига бўлиниб, Совет Иттифоқи ишғол қилган қисми Шарқий Берлин деб АҚШ ва Британия иттифоқчилари ишғол қилган қисми Ғарбий Берлин деб атала бошланди.Урушдан кейин Гермнияни қайта тиклашга қаратилган "Маршал" режаси орқали Ғарбий Берлин қисқа муддатларда моддий фаровонликка эришган бўлса,Шарқий Берлин муҳтожлик ичида эди.

Бу муҳтожлик устига қимматчилик ҳам қўшилди, деб гапини давом этади Эккеҳард Маас:

- Коммунистик партия озиқ-овқатлар нарҳини жуда катта миқëсда ошириб юборди.Бундан ғазабланган ҳалқ, ўз норозилигини билдириш учун кўчаларга чиқди.Совет ҳукумати норозилар усига танкларни рўпара қилишди. Ўшанда кўп одамлар танк остида қурбон бўлди.
Бугунга келиб бу воқеалар ГДР ҳукуматига қарши норозилик тимсолига айланганини кўрамиз.Умуман бу Берлин девори қулашининг бошланғич нуқтаси эди.


Норозилик намойишини танклар ëрдамида бостирган Германия Демократик Республикаси ҳукумати нафас ростлаш имконига эга бўлди деб ëзади "Штудгартер цайтунг" газетаси. Нафас ростлаш бор йўғи 36 йил давом этди. Бу кўпчилик учун ҳавога совурилган давр бўлди деб ëзилади мақола давомида. Германиядаги яна бир газета "Бе-Цет" бутун бир саҳифани 17 июн воқеаларига бағишлади.

- Бундан 50 йил авал Шарқий Берлин аҳолиси кўчаларга чиқди.Одамлар тинч йўл билан озодлик ва демократияга эришишни ҳоҳлашганди.Бу жигарранг диктатуранинг, қизил диктатура билан алмашган бир пайт эди.Германия Бирлашган Социалистик Партияси қўзғалган ҳалқни ушлаб қола олмади.
Жараëнга руслар аралашишди.Отишмалар бошланди.Кўплар танк ғилдираклари остида мажақланиб нобуд бўлди.Ўнлаб қурбонлар,юзлаб ярадорлар,минглаб қамоққа олинганлар.Намойиш шафқатсизлик билан бостирилди.


17 июн куни Германия ҳукумати вакиллари бундан 50 йил олдин содир бўлган ҳодисалар оқибатида нобуд бўлган одамлар ҳотирасини ëдга олиб,гулчамбарлар қўйишди. Аммо суҳбатдошимиз Ҳотирлаш яҳши, аммо ўтган воқеалардан ҳулоса чиқарилса янада яҳши бўларди дейди:

- Қурбонларни ҳотирлаш яҳши, аммо Германия ҳукумати бугун олиб бораëтган сиëсатини, ҳамда ,собиқ коммунист ўлкалари билан муносабатларини ўзгартирса яна ҳам яҳши бўлар эди.
У ўлкаларда нималар содир бўлмоқда ҳозир. Биз нега Ўзбекистон,Белорусия,Туркманистон каби тоталитар давлатларни қўллаб қувватлаяпмиз.


17 июнда коммунистик режимга қарши чиққанлар хотираси буни тақозо қилади дейди суҳбатдошим собиқ ГДР диссиденти Экеҳард Маас.
XS
SM
MD
LG