Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

Байтулҳам Фаластин назоратида.


Байтулҳамнинг Чоршанба куни Фаластин назоратига ўтиши Сешанба куни Маҳмуд Аббос ва Ариел Шарон орасида ўтган музокаралар натижаси сифатида қаралмоқда. Бу натижа сиëсат, муроса санъати эканлигига яна бир мисол бўлди дейишмоқда кузатувчилар.

Швейцарияда чиқадиган "Базлер цайтунг" газетаси Яқин шарқдаги жараëнлар ҳақида шундай ëзади:

- Муроса ҳақидаги ҳушхабар –Йўл ҳаритаси режасининг биринчи босқичи эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Яқин шарқда тинчлик ўрнатиш борасидаги бу режа, ҳар икки томондан изчил ва қатъий сиëсий иродани талаб қилади. Иккинчи босқичда минтақа тақдирини ҳал қилувчи сиëсий қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Аммо томонлар бундай сиëсий қарор қабул қилинишига тайëр эмас. Томонлар минтақадаги фаровонлик эвазига ўзларининг эскирган, мафкуравий орзуларидан воз кечишига умид бор ҳолос.

Аммо эскирган мафкуравий орзулардан қутулиш ҳар ики томон учун ҳам қийин бўлади шекилли. Сешанба куни Шарон ва Махмуд Аббос учрашуви якунлари бўйича матбуот анжумани тўғридан тўғри эфирга узатилди. Иккала раҳбар турган минбарларда фақатгина Исроил давлат рамзларининг акс этгани фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлди. Аммо бу норозилик, Байтулҳамда Фаластин байроғини ҳилпиратиб юрган арабларнинг қувончли садолари остида қолиб кетгандай бўлди. Яқин шарқ масалалари бўйича таҳлилчи доктор Сами Омара минтақдаги тинчлик энг аввало Исроил ва Америка сиëсий иродаси билан боғлиқ эканлигига эътибор қаратади:

- Биз Исроил тарафининг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришидан умид қилмоқдамиз. Минтақада тинчлик ўрнатилиши юзасидан масулият Исроил ва Америка зимасида эканлигини айтишни истардим.

Аммо Қўшма Штатлар маъмурияти ва Исроил расмийлари, Фаластин маъмуриятининг тинчлик ўрнатиш жараëнида муҳим рол ўйнаши кераклигини урғулашмоқда.

Яқин Шарқдаги муросаю-мадора жараëни ва бу жараëндаги фаластин Бош вазири Махмуд Аббоснинг роли АҚШ ҳукуматининг таҳсинига дуч келди. "Нью-Йорк Таймс" газетаси АҚШ ҳукуматининг Фаластинга кўрсатаëтган молиявий кўмаги ошганлиги ҳақида ëзади:

- Буш маъмурияти Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида хавфсизлик тизимини яратиш мақсадлари учун 300 миллион доллар маблағ ажратишини билдирди.

Шу пайтгача АҚШ ҳукумати БМТ орқали Фаластин мухториятига йилига иккиюзмиллион доллар миқдорида молиявий ëрдам кўрсатиб келаëтганди, Фаластин раҳбари Ясир Аарафат ўрнига, сиëсий саҳнада бош вазир Махмуд Аббоснинг пайдо бўлиши, молиявий кўмакнинг уч юз миллионгача кўтарилишига сабаб бўлди деб ëзилади мақола давомида.

АҚШ давлат котиби Колин Пауэл Фаластин муҳторияти учун ажратилаëтган молиявий ëрдам миқдори ўтган ҳафтадаги музокаралар чоғида маълум бўлганини айтади. Эслатиб ўтамиз, музокарлар АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслахатчиси Кондолиза Райс томонидан олиб борилганди. "Нью-Йорк Таймс" газетасида чоп қилинган мақолада бу ëрдам миқдори бир милиард долларни ташкил қилиши мумкин деган таҳмин илгари сурилади. Агар Фаластин Мухториятининг Еверопа Иттифоқидан ва Араб давлатлари лигасидан олаëтган ëрдамларининг бир миллиард доллар эканлиги ҳисобга олинса Иордан дарëсининг чап қирғоғидаги вазият яҳши томонга ўзгариши мумкиндай туюлади. Яқин шарқ масалалари бўйича таҳлилчи Доктор Сами Омаро тинчлик жараëнида, АҚШнинг иқтисодий кўмаги энг мухим деб хисобламайди. Сами Омаро:

- Бу жараëнда энг муҳими АҚШнинг сиëсий кўмаги ва Исроилга таъсир ўтказа олиши муҳимдир, - дейди.

Британиянинг Индепендент газетаси эса, Яқин Шарқ минтақасидаги муроса ҳар икки томон учун ҳам имтихондир. деб ëзади:

- Минтақада тинчлик ҳукм суришига фақат ўзаро ишонч асосидагина эришиш мумкин.Ҳозирча АҚШ президенти Жорж Бушнинг қатъий ҳаракатлари боис, тинчлик жараëни сари илк қадам ташланганлигини эътироф этиш керак.
XS
SM
MD
LG