Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:46

БМТ ҲИСОБОТИ


Дунëнинг етакчи давлатлари раҳбарлари БМТ бош ассамблеясининг 2000 йилдаги тантанали мажлисида, бутун дунëда камбағалик,очлик ва касалликларни 2015 йилгача бартараф қилиш ғоясини илгари суришганди. Бу борада қўйилган қадам сифатида 2015 йилгача кунига бир доллар миқдорда пул топаëтган аҳоли сони тенг ярмига қисқариши кутилмоқда, дейилади БМТ эълон қилган ҳисоботда.

Барча мамлакатларда аста-секин бўлса ҳам ривожланиш кузатилмоқда, деган иддаога зид ўлароқ, БМТ ҳисоботида 54 мамлакатнинг 1990 йилдаги ҳолатга нисбатан анча камбағаллашгани қайд этилади.

Бу рўйҳатдаги 20 давлат ер куррасининг Африка қитъасида жойлашган бўлса, 17 давлат шарқий Европа ва МДҲ ҳудудларидадир.

Қашшоқ давлатлар қаторига Арманистон,Озарбайжон, Белорусия ,Болгария, Грузия, Қозоғистон,Қирғизистон, Латвия, Туркманистон Украина ва Ўзбекистон қўшилган.

Женевадаги БМТ ривожланиш дастури раҳбари Жан Фарбе камбағал ва бой давлатлар орасидаги тафовутнинг катталашаëтганини таъкидлайди.
Ж.Фарбе:

"Ўтган йиллардаги иқтисодий сиëсий воқеалар боис, дунëдаги умумий моддий бойликлар ҳажми кўпайди. Аммо, айни вақтда,кўп мамлакатларда турмуш даражасининг кейинги 10 йил ичида ëмонлашгани ҳам кузатилди."

Шунингдек 21 давлатнинг ривожланиш кўрсаткичлари пастга қараб шўнғигани қайд қилинди, дейди БМТ мулозими. Бу кўрсаткичлар ҳаëт даражаси, маориф, аҳоли саводхонлиги ва даромадларини ўзида жамлаган мураккаб ўлчов тизимига асосланган.

Ҳисоботда Африкадаги 14 давлат Россия ва собиқ СССРнинг 6 республикасида аҳолининг ўртача умри қисқаргани айтилади.

Жан Фарбе Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларидаги давлатларда вужудга келган бу вазиятга алоҳида тўхталди.
Ж.Фарбе:

"Биз бу мамлакатларда фожиавий вазият юзага келганини кузатмоқдамиз. Қашшоқлар сони ортиб бормоқда. Юз милион киши, яъни аҳолининг 20 фоизи қашшоқликда кун кечирмоқда. Аҳоли жон бошига тўғри келдиган даромад Украина,Туркманистон, Грузия Молдова, Қирғизистон ва Тожикистонда, айниқса, камайиб кетган".

БМТ ривжланиш дастури раҳбари ҳалқаро ëрдамга жуда муҳтож бўлган давлатларни бирма-бир санайди Ж.Фарбе:

"Туркманистон,Молдова, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатларда ҳалқаро молиявий ëрдамга катта муҳтожлик сезилмоқда."

Шу билан бирга ,ҳисоботда фаровонлик чўққисига эришган давлатлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Норвегия, Исландия, Швеция Австралия, Ҳолландия, Белгия АҚШ, Канада, Япония ва Швейцария ана шундай давлатлар қаторига киритилган.

Жан Фарбе, бой давлатларнинг камбағал мамлакатларга молиявий кўмак бериши зарурлиги хақида тўхталади.
Ж.Фарбе:

"Бой мамлакатлар товарлар кириши юзасидан ўз чегараларга тўсиқлар ўрнатишган.Шунингдек, қишлоқ ҳўжалиги соҳасида, жаҳон бозоридаги нархларни сунъий тарзда ушлаб турувчи субсидиялар тизими мавжуд.Бу ҳолат дуë бозоридаги рақобат муҳитини йўққа чиқармоқда".

Европа иттифоқидаги ҳар бир соғин сигир Африканинг Саҳара чўлидаги киши бошига кўрсатилаëтган ëрдамдан кўра кўпроқ миқдорда субсидия олмоқда, дейилади ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG