Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БОШ КОТИБИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВАЗИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШНИ БОШЛАДИ


Шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Бош котиби Жон Акерхолм 23 июл куни Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашди.

Учрашувда қатнашган инсон ҳуқуқлари намояндаларининг Озодлик радиосига маълум қилишларича, Жон Акерхолм асосан уларнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисидаги фикрларини тинглаган. Лекин унинг ўзи бу борада мамлакатда мавжуд вазият хусусида фикр билдирмаган.

Маълумки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Ўзбекистонга нисбатан маҳсус стратегия ишлаб чиққан. Унга кўра, мамлакат бир йил давомида иқтисодий ва сиёсий соҳаларда жиддий ислоҳотлар ўтказиши лозим. Агар ислоҳотлар талаб даражасида ўтказилмас экан, банк Ўзбекистонга ажратаётган молиявий ёрдамини кескин камайтиришини маълум қилган.

«Интерконтинентал» меҳмонхонасида Жон Акерхолм ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари учрашуви бўлиб ўтаётган айни пайтда, меҳмонхона қаршисида 50га яқин инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва аҳоли норозилик намойишини ўтказдилар. Улар Ўзбекистондаги суд, прокуратура, ички ишлар тизимидаги қонун бузилишларига ўз норозиликларини баён этишди. Норозилик намойиши иштирокчилари билан Германия ва Британия элчилари, шунингдек, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Оммавий Ахборот Воситалари билан алоқалар бўлими мудири учрашиб, мулоқотда бўлишган.
XS
SM
MD
LG