Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:53

Тинч ҳаëтга қайтиш орзуси


БМТ Афғонистонда қуролсизлниш, демобилизация ва бирлашиш дастурини бошлашга таëргарлик кўрмоқда. Айни вақтда маҳаллий кузатувчилар, бу дастур аксил-толиб ҳаракатининг маркази ҳисобланган Парвон вилоятидан бошланса мақсадга мувофиқ бўлишини айтишаëтир.

БМТ расмийлари қиймати 130 милион долларга тенг бу лойиҳа бўйича Афғонистонда 100 мингга яқин собиқ мужоҳид қуролларини топширилиши кўзда тутилган.
Парвондаги ўн минг нафар мужоҳиднинг бири, Абдул Ҳабиб қуролни топширишга шошилмаëтганини айтади.

Абдул Ҳабиб:
"Биз кейинги икки йил ичида ойлик олмадик. Умуман кейинги 23 йил ичида бирор бир касбни бошини тутиш, ëки илм ўрганишнинг имкони бўлмади. Биз қурол ва урушдан бошқа нарсани билмаймиз. Агар қуролни топширсак тақдиримиз ним бўлади. Тақдиримиз ноаниқ экан,демак қуролни ҳам бермаймиз."

Ўз исмини айтишни истамаган яна бир мужоҳид янги ҳукуматга ишонч ва умид билан қарагани, аммо умиднинг кундан-кунга сўниб бораëтганини айтади.

Парвонлик Мужоҳид:
"Мен мужоҳидларнинг бириман, ҳалқаро жамоатчилик ва ҳукуматимизга айтмоқчиманки мен ҳукумат лойиҳа ва дастури тарфдориман. Аммо ҳукумат ҳам бизнинг тўланмаган маошларимизни бериши керак.
Қўмондонларимиз бизни 23 йилдан бери жанг қилдирди.. Бугун бирдан қуролни топшириб кетолмаймиз аҳир. Бизнинг келажагимизни аниқ-равшан кўрсатадиган кимдир бировга жуда муҳтожмиз."


Кобулдаги БМТ мулозимлари қурол эвазига моддий ëрдам бериш дастури фақат Афғонистон мудофаа вазирлигида рўйҳатдан ўтган жангчиларга тааллуқли эканлигини айтишади. БМТнинг Кобулдаги ваколатҳонаси раҳбари Мануел де Алмеида е Силванинг радиомиз муҳбирига билдиришига кўра мужоҳидлардан аввалига янги миллий армиясига қўшиласизми ëки тинч ҳаëтга қайтасизми деб сўраларкан. Агар мужоҳид армияда қолишни маъқул кўрса маҳсус тайëргарлик ва ўқув машғулотларидан ўтади.

Мануел де Алмеида е Силва:
"Агар улар тинч ҳаëтга қайтишни исташса, маҳсус суҳбат воситасида уларнинг қизиқиш доираси ва қўлидан келадиган ҳунар, эҳтиëжлари аниқланади. Улар қўлига маълум маблағ ва озиқ-овқат берилади. Ҳукумат олти-саккиз ҳафта ичида уларни иш билан таъминлаши лозим."

Маҳалий қўмондонлардан бири Мавлоно Абдул Раҳмон бир йилдан бери маош ололмаëтган ҳарбийларнинг сабр-косаси тўлиб кетиши ва марказий ҳукумат вазиятни назорат қила олмаслиги ҳавфи борлигини айтади.

Мавлоно Абдул Раҳмон:
"Биз бир неча маротаба БМТ вакилларига, Мудофаа вазирлиги мулозимларига, аскарларимизга ойлик тўланг , уларнинг иш топишига ëрдам беринг деб мурожаат қилдик. Акс ҳолда ҳарбийлар мамлакатдаги аҳволни издан чиқариши мумкин.Бу ҳолатдан Ал-қаеда тармоғи ҳам фойдаланиши мумкин. Агар олди олинмаса, ëмон оқибатларга бориб етиши мумкин."

Айни вақтда Парвонадаги оддий аҳоли урушлардан тўйганлиги ва тинч ҳаëт оғушига қайтиш истагида эканлигини билдиришади.

Парвоналик киши:
"Афғонистонда қуролсизланиш ўтказилиши муқаррар. Атрофимизда милтиқ кўтарганлар бор экан, биз тинч яшай олмаймиз.Қўни-қўшнилар орасида нормал муносабатлар ҳам қура олмаймиз."

Парвонликларнинмг тинч ҳаëтга қайтиш орзуси Афғонистон Мудофаа Вазирлигидаги ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолмоқда. БМТ мулозимлари Афғонистонда қуролсизлниш, демобилизация ва бирлашиш дастурини июл ойи оҳиригача кечиктиришди. Ислоҳотлар ўтказилишига тўсиқ бўлаëтган мудофаа вазирлигининг фаолияти, бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мудофаа вазири Фоҳимнинг ислоҳот ўтказиш ўрнига вазирликдаги лавозимларни панжшердаги дўстлари билан баҳам кўраëтганлиги танқидларга сабаб бўлди. БМТ мулозимлари, мудофаа вазирлиги афғонистонликлар назарида умумдавлат ташкилотидан кўра кичик қавм манфаатларини кўзлаган гуруҳ сифатида қаралаëтганлигини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG